Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги “Узун” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида тахминан 11 ойлик айиқ боласи топиб олгани ҳақида хабар берилган эди.
У Тян-Шан қўнғир айиғи турига мансуб бўлиб, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг “Қизил рўйхати” ва Ўзбекистон “Қизил китоби” га киритилган.
Қайд этилишича, дастлаб айиқни очиқ табиат қўйнига қўйиб юбориш масаласи муҳокама қилинган. Аммо айни дамда аномал совуқдан кейин озуқа топиш қийинлиги, ёш айиқ боласини турли кўнгилсизликлардан асраш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғига олиб келинган.
“Бундай турдаги айиқлар кам тарқалган, Ўзбекистон фаунаси учун ноёб тур ҳисобланади, — деди Табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдурашид Содиқов. — Шу боис Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти ёрдами билан айиқ боласини замонавий реабилитация марказига жойлаштирдик. Айни дамда айиқ боласининг аҳволи яхши”.
Таъкидланишича, Тошкент ҳайвонот боғи реабилитация маркази Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Ўтган йили фойдаланишга топширилган марказ Германия лойиҳаси асосида қурилган ҳамда энг сўнгги немис лаборатория ускуналари билан жиҳозланган.
Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, айни дамда айиқ боласи карантинда сақланмоқда. У ерда айиқ махсус рецепт асосида парвариш қилиняпти.
“Аномал совуқда айиқлар уйқуга кетади. Бу айиқ боласининг ҳам онаси қаттиқ уйқуда бўлган, у эса онасидан узоққа ҳаракатланиб кетган. Натижада озуқа топишга қийналган. Шунинг учун ҳам ҳозир унинг вазни 18 килограммга тенг, аслида эса у 35-40 кг бўлиши керак эди. Биринчи кунда айнан нима ейишини билиб бўлмади. Секин-аста мева-сабзавотлар, гуруч, гўшт ва бошқа ейдиган рационини аниқлаб оляпмиз, — деди Тошкент ҳайвонот боғи бош ветеринари Аҳмаджон Кузибаев. — Аслида, айиқлар рационининг тахминан 20 фоизини гўшт ташкил қилади. Аммо ҳозирча бу айиқ боласига енгироқ овқат беряпмиз. Вақт ўтгани сари рационни кучайтириб борамиз”.
Абдурашид Содиқов Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинишини маълум қилди. Танлов ғолиби йил давомида Тошкент ҳайвонот боғига бепул кириш ҳуқуқини берувчи сертификат билан тақдирланади.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.