Сурхондарёда қайси Пайғамбарнинг қабри бор?

A A A
Сурхондарёда қайси Пайғамбарнинг қабри бор?

вилоятидаги тарихий-маданий ва археологик ёдгорликлар билан танишиш учун жорий йилнинг ўтган даврида 50 мингга яқин сайёҳ келган.

Президентимиз жорий йил 19-20 январь кунлари вилоятга ташрифи чоғида воҳанинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиб, туризмни ривожлантириш, ҳудудга хорижлик ва маҳаллий сайёҳларни кенг жалб этиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Шунга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги қарори билан вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ 2018-2019 йилларда вилоятнинг туризм инфратузилмаси ва намойиш объектларини ташкил этиш, мавжудларини таъмирлаш, реконструкция қилиш, меҳмон уйларини яратиш лойиҳалари рўйхати, 2018-2019 йилларда вилоятда ўтказиладиган маданий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари тақвими тасдиқланди. Туристлар борадиган обьектларнинг йўлларини таъмирлаш манзилли дастури белгилаб олинди. Бойсун, Сариосиё ва Шеробод кичик туризм зоналарини ташкил этиб, уларда замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бошқа обьектларни қуриш белгиланди. Замонавий муҳандислик инфратузилма объектлари ташкил этиладиган бўлди.

Мутахассисларнинг фикрича, Сурхондарё – хорижий ва маҳаллий туризмни кенг йўлга қўйиш учун йирик салоҳиятга эга ҳудуд. Воҳада 374 маданий мерос ёдгорликлари ва табиий мерос объекти мавжуд. Зиёрат, буддизм, агро, саноат, экологик ва соғломлаштириш туризмини ривожлантириш учун қулай имконият бор. Ҳудуднинг маданий-маърифий ва кўнгилочар, гастрономик туризми маршрутларига ҳам дунё аҳлининг қизиқиши юқори. Шунга мос равишда воҳанинг ранг-баранг туризм йўналиши белгилаб олинган. Унга кўра, сайёҳлар Тешик тош, Мачай ғори, Эски Термиз, Қирққиз, Тавка қалъаси, Термизшоҳлар саройи, Искандар кўприги, Жарқўрғон минораси, Чингизтепа, Тиллабулоқ каби 25 тарихий-маданий ва археологик ёдгорликлар билан яқиндан танишмоқда. Ҳаким ат-Термизий, Султон Саодат, Исо Термизий мажмуаси, Сўфи Оллоёр, Хўжа Баркух, Мавлоно Муҳаммад Зоҳид мақбараси, Кокилдор хонақоси сингари 14 буюк зот мангу қўним топган ёки улар номига қадимда барпо этилган гўшаларни зиёрат қилаётир.

Айритом, Қоратепа, Зурмала, Далварзинтепа, Фаёзтепа, Будрачтепа, Холчаён ёдгорликларини томоша қилиб, қадимги буддавийлик хусусида етарли маълумот ва бой таассуротга эга бўлмоқда. Масалан, Термиз яқинидаги Амударё ўртасида Пайғамбар орол номи билан машҳур ҳудуд мавжуд. Биласизми, мўъжаз бу оролнинг машҳурлик сири нимада? Ислом динигача яшаб ўтган пайғамбарлардан бири – Зул-Кифл билан боғлиқлиги-да. Милоддан аввалги VI-VII асрларда яшаган тарихий бу шахснинг дунёда иккита мозори бор. Улардан бири Ироқнинг Кифл шаҳрида, иккинчиси ана шу оролда жойлашган. Манбаларда қайд этилишича, Зул-Кифл қабри XI аср, яъни Ғазнавийлар даврида Пайғамбар оролига кўчириб келиниб, мақбара ва масжид бунёд этилган.

Вилоятдаги ёдгорликлар ўзининг ўтмишдаги тарихи, қурилиш усуллари ва улкан салобати билан сайёҳларда катта қизиқиш уйғотаётган бўлса, улуғ аждодларимизнинг ҳоки мангу қўним топган обод, сокин гўшалар бу ерда яшаб ўтган буюк зотлар, азиз-авлиёлар ҳақига дуо қилиб, уларнинг ҳаёт йўлларини, эзгу фазилатларини яқиндан ўрганишга хизмат қилмоқда. Кекса авлод вакилларининг шукроналик, ёшларнинг ҳавас ва фахр ҳиссини юксалтирмоқда.

– Жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 мингга яқин кўп сайёҳ келгани, Сурхондарё туризм маконига айланаётганига яққол далилдир, – дейди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Хўжақулов. – Эндиликда эко ва агротуризм, соғломлаштириш ва гастрономик сайёҳлик йўналишлари ташкил этилаётгани, кичик туризм зоналарига асос солинаётгани, ҳудуднинг туристик салоҳияти хорижда ҳам кенг намойиш қилинаётгани келгусида ўз самарасини бермоқда. Шу боис сайёрамизнинг турли давлатларидан келадиган ва маҳаллий туристлар учун барча замонавий шароитларни яратишга алоҳида аҳамият қаратилаётир. 2018-2019 йилларда вилоятнинг туризм инфратузилмасини янада ривожлантиришга йўналтирилган 74 лойи
ҳа учун 185,2 миллиард сўм миқдорида инвестиция жалб этиш режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши билан 858 янги иш ўрни яратилади.

Айни пайтда вилоятда сайёҳларга бир йўла 1 минг 500 га яқин меҳмонни жойлаштириш қувватига эга 67 меҳмонхона, меҳмон уйлари, санаторий ва соғломлаштириш маскани хизмат кўрсатмоқда. Ўндан ортиқ туроператорлик йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолият юритаётир. Туристларга транспорт хизмати кўрсатиш сифати ҳам ўсиб бормоқда. Хусусан, шу йилнинг ўтган даврида тадбиркорлар томонидан хорижнинг ўнга яқин замонавий автобуслари олиб келинди. Йил якунигача яна ўнта туристик тоифадаги янги автобус олиб келиш мўлжалланмоқда. Бу борада амалга оширилаётган барча ишлар воҳанинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, одамларнинг бандлик масаласини ечиш ва юртимизни дунёга кенг тараннум этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.


Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Путин Зеленскийнинг шартини қабул қилди

Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

"Жаноб Президент, укангиз 40 миллион долларлик меҳмонхонамни тортиб олди"

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўл аҳолиси билан учрашувда кутилмаган эътирозга дуч келди.

Путин уруш бошланганидан бери илк бор Россияга қарши санкциялар киритган Ғарб давлатлари раҳбарлари билан бирга суратга тушди

Суратда Владимир Путин Си Жинпиннинг ўнг томонида, биринчи қаторда турибди.

Тошкентдаги Қорасув каналидан Нил тимсоҳи ушланди

Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Тошкент метрополитени юртдошларимизга мурожаат билан чиқди

Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.

Мадуро қамоқхонадан Россияга салом йўллади

Бу ҳақда RIA Novosti агентлиги хабар берди.

Жанубий Корея бўйлаб ҳаво қатнови тўхтатилади, Wi-Fi ўчирилади ва бутун мамлакат бўйлаб телефонлар ўчирилади

Бугун миллионлаб мактаб ўқувчилари университетга киришни белгилайдиган Сунын имтиҳонини топширишади.

"Европа вакиллари Москвага боришга тайёр, фақат..."

Елисей саройида Россиянинг мулоқотга расмий тус бериш таклифи ижобий баҳоланган.

Россия, Хитой ва АҚШ етакчиларининг уч томонлама учрашувидан асосий баёнотлари

Мулоқот 1,5 соат давом этди.

Флик "Барселона" раҳбариятидан иккита трансфер сўради

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансферлар ойнасида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришни муҳим вазифа деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистонда кучли ёмғир, қор ва совуқ кузатилиши кутилмоқда

Ўзгидромет 9–12 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво шароити кескин ўзгариши ҳақида шошилинч огоҳлантириш эълон қилди.

Ўзгидромет 14–15 ноябрь кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилган салқин ва ёғингарчили об-ҳаво ўрнини илиқ кунлар эгаллайди.

Исроилда парламент сайловлари якунланди: Нетаньяху учун кутилмаган натижа

Исроилда парламент сайловлари бўйича овозларни ҳисоблаш якунланди.

«Ан-Наср» уч нафар юлдузисиз Ўзбекистонга ташриф буюрди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасидаги навбатдаги учрашув олдидан Тошкентга етиб келди.

Актриса Барчин Ғофурова ва блогер "Кокош" қамалди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

Украина қурол ишлаб чиқаришни оширишда қийналмоқда

"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.

Ким Чен Ин Трамп билан музокараларни тиклашга уринишларини эътиборсиз қолдирмоқда

The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти

Путин шахсий тартибда Украина учун NATO низомининг 5-моддаси намунасидаги хавфсизлик кафолатларига рози бўлди

Манбанинг сўзларига кўра, Путин NATO қўшинлари Украинада жойлаштирилмаслиги шарти билан бундай кафолатларга тайёр

Эрон собиқ олий раҳбар оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ядро қуролини тақиқловчи фатвосини бекор қилиши мумкин

У ушбу фикрларни Эроннинг ядро дастури атрофидаги давом этаётган муҳокамалар фонида билдирди.

Литва Калининград вилояти чегарасидаги ҳодисага алоқадорлигини рад этди

Будриснинг қўшимча қилишича, Литва ҳеч қачон ўз ҳаво ҳудудидан Россия ҳудудидаги объектларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга рухсат бермаган

Банк ходими мижозларнинг 3,2 млрд сўмини қиморда ютқазди

Бундан ташқари, яна бир шахс танишидан олган 26 минг долларлик иккита «Дамас» автомобилини қиморда бой берган.

Татяна Ким Европа Иттифоқи санкцияларидан кейин Wildberries раҳбарлигидан кетди

Маълум қилинишича, Ким 18 ноябр куни бош директорлик лавозимидан кетган. Унинг ўрнига Алексей Куликов тайинланган.

АҚШда киберхавфсизлик билан боғлиқ узилишлардан сўнг Оқ уй раҳбарини алмаштирди

Бу ҳақда BBC’нинг америкалик ҳамкори CBS хабар берди.

Европа ҳуқуқ маркази Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеани «ҳарбий жиноятлар» учун ҳибсга олишга чақирди

Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.

Мексикада энг катта наркобаронлардан бири қўлга олинди

Бу ҳақда «El País» нашри хабар берди.

Ҳурмуз бўғозида 4 миллион баррел нефть ташиётган икки супертанкер портлади

Бу ҳақда Tasnim News нашри Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз кучлари матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Исроил Эронга қарши янги уруш бошлашга интилмоқда

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Қашқадарёда болалар жанжали сабаб қўшнисини пичоқлаб ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

Бу жиноятни содир этган эркакка 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Илон Маск республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган 500 миллион долларидан афсусда

Миллиардер Илон Маск АҚШдаги оралиқ сайловларда республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар сарфлаганидан афсусда эканини билдирди.

Париж мэри GTA VI ўйини сабаб ишга кеч қолди

У буни очиқ тан олмаган, аммо шаҳар раҳбари соат 9:00 га белгиланган эрталабки йиғилишга келмади ва ишга фақат тушлик пайти етиб келган.

Путин Россия Европага қарши урушга тайёрланаётгани ҳақидаги гапларни рад этди

Россия Европа билан урушга тайёрланаётгани йўқ, бироқ Европа Иттифоқининг бундай режалари ҳақида доимий равишда эшитиб турибди.

62,3 фоиз педагог касбий сертификатлаш синовларидан ўта олмагани маълум қилинди

2024–2026 йилларда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида 47 936 нафар педагог қатнашган, уларнинг 62,3 фоизи синовдан ўта олмаган.

Путин Қрим кўпригига қилинган ҳужумлардан кейин ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бўлмаслигини айтди

Унинг сўзларига кўра, Россия Хавфсизлик кенгаши билан айрим соҳаларда ўт очишни тўхтатиш имконияти муҳокама қилинган.

«Жорж Вашингтон» авианосеци Форс кўрфазини тарк этди — Bloomberg

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги АҚШнинг икки расмийсига таяниб хабар берди.

Си Цзиньпин ядровий қуролларни бутунлай йўқ қилишга чақирди

Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.

Трамп Эрон билан урушни тугатиш учун Россия ва Хитой ёрдами керак эмаслигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан урушни якунлаш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмаслигини билдирди.

Россиянинг 2 Ту-95 бомбардимончиси Тайвань ҲҲМ ҳудудига кирди

Тайвань Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россиянинг икки Ту-95 стратегик бомбардимончи самолёти оролнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими аниқлаш зонасига жануб томондан кирган.

Португалия Украинага F-16 қирувчи самолётларини беришдан бош тортди

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Паулу Ранжел Киевда украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан ўтказган матбуот анжуманида баёнот берди.

Турк қаҳвасини машҳур қилган сир нимада?

Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.

Тошкентда Россия фуқароси ўз жонига қасд қилди

У яшаш манзили хонадонининг 9-қаватидан ўзини ерга ташлаб юборган ва олган тан жароҳатлари натижасида шу жойнинг ўзида вафот этган.