Сурхондарёда қадимий девор топилди

A A A
Сурхондарёда қадимий девор топилди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Термиз давлат университети археология кафедрасининг қадимшунос ўқитувчиси Сарвар Тўраев қарийб 5 километрга чўзилган қадимий девор қолдиқларини аниқлади.

Ўтмишда деворлар инсониятни турли ташқи кучлардан муҳофаза қилиш, ҳудудлар чегарасини белгилаш, йиртқич ҳайвонлардан ҳимояланиш каби мақсадлар учун қурилган. Кейинчалик бу деворлар куч-қудрат, тинчлик, низолар тимсоли, рамзи сифатида ўз даврининг халқ оғзаки ижоди, тарихи ва адабиётига оид асарларида ҳам муқим жой олиб келган.

Қадимшунос дуч келган қадимий девор Денов туманининг шимолий-ғарбий қисмини ўраган Ҳисор тоғ тизмаси тизимидаги Сурхонтоғ тоғи этаклари – Кўкабулоқ, Юқори Ойбарак ҳамда Даҳана қишлоқлари ўртасида чўзилган. Шу ерлик аҳоли деворни “Кофирқалъа” ёки “Кофирдевол” (Кофирдевор), дея атаб келган. Қадимий деворнинг топилиши нафақат маҳаллий, балки хорижлик археолог олимларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Термиз давлат университети археолог профессор-ўқитувчилари Франция, Чехия, Россия, Хитой каби давлатлар қадимшунослари билан қўшма экспедициялар бўйича меморандумлар имзолаб, мустаҳкам алоқа ўрнатган. Ҳамкорликда Шеробод, Термиз каби туманларда фаол археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда, – дейди экспедиция раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Шопўлат Шайдуллаев. – Эндиликда вилоятнинг шимолий туманларида ҳам қўшма археологик экспедицияларни янада кенг йўлга қўймоқчимиз. “Шимолий Сурхондарё археологик ёдгорликлари” мавзуида илмий-тадқиқот иши олиб бораётган ёш қадимшуносимиз Сарвар Тўраев Денов туманида археологик қидирув- кузатув жараёнида қадимий девор қолдиқларига дуч келган. У девор билан боғлиқ дастлабки маълумотларни тўплаб, тақдим этди. Бу девор нафақат бизни, балки Франция ва чехиялик археолог ҳамкорларимизни ҳам қизиқтириб қўйди.

Изланувчан археолог Сарвар Тўраевнинг айтишича, Кофирдевор тоғдан эниб келувчи Обдара сойи бўйидан бошланган ва ғарбга қараб қирлар устидан ва айрим тик қирлар ёнидан ўтказиб барпо этилган. Яқинда Ўзбек-Чех қўшма археологик экспедицияси, профессорлар Ш.Шайдуллаев ва Л.Станчо, Франция археориент илмий лабараторияси катта илмий ходими Ж. Луиллиер археолог С.Тўраев ҳамроҳлигида Кофирдеворда дастлабки кузатув ва қидирув ишларини олиб борди. Илк изланиш чоғида қадимий деворга оид қатор қизиқарли маълумот ва артефактлар юзага чиқди. Деворнинг узунлиги Обдара сойидан шимолга йўналиб, баланд қояликка, ундан сўнг бошланувчи табиий каньонга бориб тугашигача 4 минг 300 метр атрофида экани аниқланди. Девор харобаларининг эни 4-6 метр, баъзи жойларда 13 метргача етади. Тик қоялик ҳамда қир усти табиий қисқарган жойларда 1-1,5 метрни ташкил этади.

Девор асосан тошдан бунёд этилган бўлиб, уларни бириктириш учун лой аралаштириб қурилган.

–Узоқ масофага чўзилган деворни қуриш осон кечмаган,–дейди ТерДУ ўқитувчиси, археолог Сарвар Тўраев.– Бунинг учун тоғ бағридаги сойликдан турли ҳажмдаги катта-кичик тош ташилган. Кўплаб пахсакор ва чимкор усталар, қўриқчи миноралари учун моҳир ҳарбий муҳандислар жалб этилган. Бундан ташқари девор қурувчилари кимлар бўлган, деган савол ҳам бизни жуда қизиқтирмоқда. Асирларми, ҳарбийларми ёки аҳолими?. Шуниси аниқки, бу ерда бир вақтнинг ўзида юзлаб ишчи меҳнат қилган. Деворнинг тик юқорига йўналган қисмларида сувсизликка чидамли шувоқ ўсимлигидан фойдалангани ҳам маълум бўлди. Билсангиз, шувоқ сувсизликка чидамли ўсимлик бўлиб, илдизи ерга чуқур кетади. Бу деворнинг мустаҳкамлигини таъминлаб, намликка чидамлилигини оширади. Дастлабки хулосаларга кўра, қадимий иншоот Кушонлар давлатининг сўнгги даври ва илк ўрта асрларга тегишли йирик мулкнинг ҳимоя қўрғони бўлган.

Тарихчиларнинг айтишича, арабларнинг Ўрта Осиёга босқини маҳаллий ҳукмдорлар, аҳоли ва араблар ўртасида узоқ йиллик аёвсиз жангу жадалларни келтириб чиқарган. Босқинчиларга қарши қурол кўтариб, бўйсинмаган халқ ва ҳукмдорларни араблар кофир, деб эълон қилган. Уларга қарши шафқатсиз жанг олиб борган. Деворга “Кофирқалъа”, “Кофирдевор” номлари берилиши ҳам ана шу воқеалар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Археологлар девор Сурхонтоғ этагидаги воҳанинг шимоли-ғарбий қисмини жанубий-шарқий қисмдан ҳимоялаш учун қурилган, деган тахминни ҳам илгари сурмоқда. Илк ва ривожланган ўрта асрлар ёдгорлиги сифатида давлат муҳофазасига олинган Қизқўрғон қоя тепалиги ҳам шу девор ўраган қисм ичида қолади. Кейинги йилларда Сурхон воҳасининг шимолий қисмида иш олиб бораётган Ўзбек-Хитой қўшма археологик экспедицияси аъзоси, таниқли археолог Т.Аннаевга кўра, археологик кузатув ва қидирув жараёнларида Қизқўрғон ёдгорлигидан антик давр ва Кушон даври сополлари топилган.

–Сурхондарё ҳудудида қарийб бир асрлик археологик кузатув ҳамда экспедициялар жараёнида ўнга яқин воҳа, қалъа ва мулклик деворлари кўринишидаги археологик иншоотларга дуч келинган, – дейди археолог Сарвар Тўраев.– Айниқса, Суғдиёна ва Бақтрия чегараларини белгиловчи шимоли-ғарбий қисми, Кўҳитанг, Саримас, Сувсизтоғ, Керага, Сурхонтоғ этакларида бу каби деворлар излари кўзга ташланади. Кўҳитанг этагидаги Узундара ёдгорлигида Н.Двурученская, Кўҳитанг этакларида Ш. Шайдуллаев бошчилигида экспедициялар иш олиб борган. Машҳур археолог Г.Пугаченкова ўтган асрнинг 60-70-йилларида воҳанинг шимолий қисми Кушон ёдгорликларини ўрганаётганида унга маҳаллий тарих ихлосмандлари Денов туманидаги Сурхонтоғ этакларида Сина девори, дея аталадиган девор қолдиқлари борлиги ҳақида маълумот берганини қайд этган. Шундан кейинги давр археологлари изланишларида мазкур девор ҳақида биронта маълумот учрамайди.

Хўш, бу ерга келган Ўзбек-Чех қўшма экспедициясида девор қолдиқлари қандай фикр уйғотди?

–Қисқа муддатли қидирув жараёнларида янги девор қолдиқларидан замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиб, илк ва ривожланган ўрта асрларга оид икки дона камоннинг уч қисми топилди,–дейди профессор Л.Станчо.– Девор қолдиқлари бўйлаб дуч келинган сопол бўлаклари илк ва ривожланган ўрта асрлар, икки дона сопол бўлаги Кушонлар даврининг сўнгги босқичи кулолчилиги маҳсули экани аниқланди. Умид қиламизки, кейинги изланишларимиз чоғида девор билан боғлиқ яна ҳам қизиқарли маълумотлар аниқланади. Деворнинг айрим жойларида миноралар бўлгани ва ичкари қисмда тошдан терилган айлана шаклдаги белгилар учрагани ҳам Кофирдевор олис ўтмишдан сўзлайдиган ноёб археологик топилма эканидан дарак бермоқда.

Куҳна вилоятнинг бой ўтмиши, қадимги аждодларнинг турмуш тарзи ва маданияти билан қизиқаётган тиниб–тинчимас археологлар келгуси мавсумда қидирув-қазиш ишларини давом эттиришга бел боғлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

АҚШ суди Жеффри Эпштейннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган тахминий хатини оммага эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда

Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

Трамп дунёдаги супердавлатлар номини айтди

АҚШ Президенти Дональд Трамп журналистларга дунёнинг иккита суперқудрати қайси давлатлар эканини айтди.

Моуриньо – “Реал” бош мураббийи...

Мадриднинг “Реал” клуби португалиялик мутахассис Жозе Моуриньони бош мураббий этиб тайинлаш бўйича келишувга эришди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ олдиданги режалари маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати олдиданги тайёргарлик режаси маълум қилинди.

Трамп: "Москвага боришим мумкин"

Трамп бу баёнотни Хитойга жўнаб кетишдан олдин журналистлар билан суҳбатда айтган.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.