Суриялик ёзувчи ва сайёҳ Дамашқ—Москва йўналишида отда саёҳатга чиқди

Суриялик ёзувчи ва сайёҳ Дамашқ—Москва йўналишида отда саёҳатга чиқди

Суриялик таниқли ёзувчи ва сайёҳ Аднан Аъзам Дамашқ Бағдод Теҳрон Москва йўналишида икки отда саёҳатга чиқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

6 минг километрдан иборат йўл 8 ой вақт олиши кутилмоқда. Бу вақт мобайнида у Сурияга хайриҳох давлатлар фуқаролари билан учрашувлари ҳақида ҳужжатли фильм олиши ва уларга мамлакат маданияти ҳақида ҳикоя қилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Аднан Аъзам 30 йил аввал отда АҚШгача борган ва президент Роналд Рейган билан учрашганди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!