Столтенбергнинг айтишича, НАТО минтақавий иттифоқ бўлиб қолади

Столтенбергнинг айтишича, НАТО минтақавий иттифоқ бўлиб қолади

“Алянс минтақавий иттифоқ бўлиб қолади, лекин глобал муаммоларга қарши туриш учун Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорлар билан ишлаши керак”.

Репорт”нинг хабар беришича, бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг алянсга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишининг биринчи куни якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилган.

“НАТО Европа ва Шимолий Американинг минтақавий иттифоқи бўлиб қолади, аммо биз глобал муаммоларга дуч келамиз ва биз ўз қадриятларимиз ва манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун ҳамкорлар, жумладан, Ҳинд-Тинч океани минтақаси билан яқинроқ ҳамкорлик қилишимиз керак”, деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!