ССВ: Сурхондарёда илк бор ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш амалиёти бажарилди

Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида кардиожарроҳлик бўлими иш бошлади.
Бу ердаги биринчи мураккаб амалиёт Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалининг тиббиёт фанлари номзоди Адҳам Жалилов бошчилигидаги кардиохирурглар жамоаси билан ҳамкорликда ўтказилди.
Шу тариқа вилоят тиббиёти тарихида илк бор ишлаб турган юракда аорта-коронар шунтлаш операцияси муваффақиятли бажарилди.
Ҳозир беморнинг аҳволи қониқарли бўлиб, стандартлар асосида даво муолажалари давом эттирилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).