Спиртли ичимликлар коронавирусга чалинишни пасайтирадими?

Спиртли ичимликлар коронавирусга чалинишни пасайтирадими?

Бутун жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти вакили Ториқ Язеривич ҳар қандай турдаги алкоголли ичимликларни ичиш коронавирусни билан зарарланишга қарши кураша олмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, спиртли ичимликлар, аксинча, инсонни ёмонроқ аҳволга солади.

“Аксинча, кўп миқдорда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш – алкоголдан заҳарланишга олиб келиши мумкин,” — дейди Язеревич.

“Газета.ru”нинг ёзишича, ЖССТ вакили коронавирусни юқтириб олмасликнинг йўли шифокорлар тавсия қилган шахсий гигиенага амал қилиш эканлигини айтди.

Сўнгги соатларгача Cовид-2019 коронавирусига чалинганлар сони 60 300 кишидан ошди, касалликдан ўлганларнинг умумий сони 1 426 кишига (13 февраль ҳолатига кўра), бутунлай соғайиб кетганлар сони эса 6 061 кишига етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!