2024 йилда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми тадбирларида 139 давлатдан 21 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти маслаҳатчиси, Форум ташкилий қўмитаси ижрочи котиби Антон Кобяков форум якунлари бўйича ўтказилган брифингда маълум қилди.
СПИEФ тўрт кун давом этди. Ташкилий қўмита маълумотларига кўра, шу вақт ичида форумда умумий қиймати 6 триллион 430 миллиард рублга тенг 980 дан ортиқ шартномалар тузилди.
Кобяковнинг аниқлик киритишича, гап тижорат сири бўлмаган шартномалар ҳақида кетмоқда.
СПИEФ натижасида 59 давлат Россия ва унинг ҳамкорлари томонидан яратилган БРИКС, ШҲТ ва ЕОИИга қўшилиш ниятини эълон қилди. Бу давлатлар «янги форматларда амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди», — дея қўшимча қилди Кобяков.
Эслатиб ўтамиз, СПИEФ 2023 якунлари бўйича умумий қиймати 3 триллион 860 миллиард рублга тенг 900 та битим имзоланган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.