Сиёсий партиялар сайлов жараёнининг муҳим субъекти сифатида

A A A
Сиёсий партиялар сайлов жараёнининг муҳим субъекти сифатида

Умумхалқ сайловлари орқали давлат ҳокимияти органларини шакллантириш демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгисидир.

Сайлов – халқ ўз ҳокимияти ва хоҳиш-иродасини тўғридан-тўғри рўёбга чиқаришнинг олий ифодаси, давлат ҳокимияти органларини демократик тарзда ташкил этишнинг негизи ҳисобланувчи улкан ижтимоий-сиёсий тадбир.

Сайлов – овоз бериш орқали давлат ҳокимияти органлари, ўзини ўзи бошқариш органларини ташкил этиш воситаси. Миллат ва элатлар, уларнинг тили ва маданияти вужудга келганидек, сайловлар ҳам тарихий тараққиётнинг объектив қонуниятлари асосида вужудга келган. Милоддан аввалги VI–IV асрларда Афина, Рим ва Юнонистонда, Марказий Осиёда эса Довон давлати даврида сайловлар бўлиб ўтган. Албатта, бу даврда сайловлар содда шаклда бўлиб, маълум гуруҳлар ўртасида ўтказилган. Айтайлик, жамиятнинг обрўли кишилари, худди қабила ўз оқсоқолини сайлаганидек ўзига раҳбарларни танлаш ҳуқуқига эга бўлганлар. Аммо бу даврларда оммавий сайлов бўлмаган, яъни сайлов тизими вужудга келмаган. Сайлов демократиянинг энг қадимий институтларидан бири ҳисобланади, зеро 1632 йилдаёқ Буюк Британияда сайловга доир биринчи қонун қабул қилинган.

БМТ Бош Ассамблеясининг 1948 йил 10 декабрида қабул қилинган “Инсон ҳуқуқларининг умумжаҳон Декларацияси”нинг 21-моддасида демократик тамойиллар асосидаги сайловларнинг инсон ҳуқуқи сифатидаги ўрни қуйидагича таърифланади: “Ҳар бир инсон бевосита ёки эркин сайланган вакиллари орқали ўз мамлакати бошқарув ишида қатнашиш ҳуқуқига эгадир. Халқ иродаси ҳукумат ҳокимиятининг асоси бўлиши керак; бу ирода яширин овоз бериш ёки овоз бериш эркинлигини таъминловчи бошқа шунга тенг аҳамиятга эга бўлган умумий ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида ифодаланиши лозим”.

Ўтган давр мобайнида миллий сайлов тизимининг изчил ва босқичма-босқич либераллашувини ва умумэътироф этилган халқаро принцип ва нормаларга тўла мос ҳолда ўтказилишини таъминлайдиган мукаммал қонунчилик базаси шаклланди. 2019 йил 25 июнда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинди. Ушбу кодекс орқали жамиятдаги энг муҳим масалалардан бири ҳисобланган – сайловларнинг ҳуқуқий асослари кодификацияланди.

Ўзбекистонда сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри ва кўппартиявийлик асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Маълумки, сайловлар даврида сиёсий партияларнинг ҳар бир номзодлари ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Аниқ мақсад, рақобат муҳити юзага келади, ҳаётга кучлироқ таъсир кўрсатишга, ўз дастурининг мақсад ва вазифаларини халққа етказишга интилади. Сайловчи нафақат ўзи танлаган номзодга, балки ўша номзод аъзо бўлган сиёсий партияга ҳам овоз беради, унинг ғояларига ишонч билдиради. Шу сабабдан ҳам сайловлар сиёсий партиялар учун жуда муҳим сиёсий имтиҳон вазифасини ўтайди. Сайлов натижаларига кўра қайси партиянинг дастури, мақсади ва вазифалари халқчил эканлиги, Ўзбекистон халқи қайси партияни кўпроқ қўллаб-қувватлаши аён бўлади. Сайловда иштирок этиб, етарлича овоз йиға олмаган партиялар учун эса келгуси фаолиятининг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиб, ўзлари учун хулосалар қилиш имконини берилади.

Мустақилликка эришгач, сиёсий ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда янги воқелик – кўппартиявийликка асосланган демократик сиёсий тизим шакллана бошлади. Машҳур француз сиёсатшунос олими М. Дюверже ўзининг «Сиёсий партиялар» асарида: «Сиёсий тизимда кўппартиявийлик қарор топган тақдирдагина давлат халқ манфаатларини ифода эта олиши, умуммиллий манфаатларни, синфлар, ижтимоий гуруҳлар манфаатлари устунлигини таъминлай олиши ва жамиятдаги барқарорликнинг мустаҳкам негизини ташкил қила олиши мумкин», – деб таъкидлаган. Кўппартиявийлик тизимида партиялар тенг ҳаракатни амалга ошириш, блокларга бирлашиш имконига эга бўладилар, шунингдек бундай пайтда конструктив мухолифат ва партиялараро рақобат муҳити, электорат манфаатини тўлиқ қамраб олиш имконияти учун қулай шароит яратилади.

Сайлов кодексига кўра бу йилги сайловларда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлигига ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига фақатгина сиёсий партиялар эга. Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик ҳаракати учун белгиланган 15 депутатлик квотаси бекор қилингач, энди 150 ўрин учун барча партиялар тенг кураш олиб борадилар.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев тўғри таъкидлаганидек, “миллий қонунчилигимизда бўлажак сайловларда депутатликка номзодлар фақат сиёсий партиялар томонидан илгари сурилиши қатъий белгилаб қўйилгани ҳар бир партияга катта ҳуқуқ ва имконият бериши билан бирга юксак маъсулият ҳам юклайди” .

Сайлов қонунчилигига киритилган муҳим ўзгаришлардан яна бири номзодлар ишончли вакилларининг Ўзбекистон Республикасидаги сафар-харажатларини сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан тўланиши тартибининг белгиланиши ҳамда сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш жараёнида сайловчиларнинг бир ёки бир нечта номзодларни ёхуд партияларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши мумкинлиги, шунингдек, сиёсий партиялар ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни ҳам депутатликка номзод этиб кўрсатишга ваколатли эканлиги (бунда сиёсий партиялар сайловда депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлиши учун партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида қирқ минг сайловчининг имзосини тўплаши керак) сайловнинг самарали ташкил этилишига ижобий таъсир кўрсатади.

2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловда фуқароларимиз томонидан 150 нафар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, 831 нафар вилоят ва Жўқорғи Кенгес депутатлари, 5738 нафар шаҳар ва туман депутатлари сайланадилар.

Бўлажак сайловларда республика миқёсида 20 млн 600 минг сайловчилар иштирок этади. Мазкур сайловчиларнинг 11 млн 237 минг нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Мазкур жараёнларда 2 млн ёшлар ўзларининг Конституциявий ҳуқуқлари – овоз бериш ҳуқуқларидан биринчи бор фойдаланадилар.

Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 150 та сайлов округидан 750 нафар номзод рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 41,4 фоизини (310 нафарини) аёллар ташкил этади. Бу кўрсаткич 2014 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган  парламент сайловларидаги кўрсаткичдан 10 % га кўпдир. Номзодлар ичида педагоглар – 29,7 %, иқтисодчилар – 19,1 %, шифокорлар – 12,4 %, ҳуқуқшунослар – 9,6 % ни ташкил этади. Номзодлар орасида 41–50 ёшдагилар (45,6 %) ва 31–40 ёшдагилар (30,3 %) аксарият кўпчиликни ташкил этадилар. Барча номзодлар олий маълумотли бўлиб, улар орасида 22 нафар фан доктори ва 52 нафар фан номзоди борлиги қувонарли ҳолдир (IPCElection2019 материллари).

Парламент учун курашиш, унда кўпчилик депутатлик ўринларини эгаллаш сиёсий партияларнинг асосий мақсадларидан биридир. Чунки сиёсий партияларнинг умумхалқ сайловларида шаклланган парламентдан ўрин эгаллаган вакиллари (депутатлар), хусусан улар кўпчиликни ташкил этсалар, қонунчилик фаолиятида иштирок этиш орқали ўз ғояларини ҳаётга татбиқ этиш, Бош вазир лавозимига номзод тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.

Сиёсий партиялар жамиятнинг энг фаол ва умумхалқ манфаатлари йўлида дунёқараши, мақсади, фикрлар муштараклиги бир бўлган мамлакат фуқароларининг муайян қисмини ўз сафида бирлаштирган ва сиёсий ҳокимият учун курашадиган сиёсий ташкилот бўлгани боис фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан ажралиб туради.

Бугунги кунда республикамизда Ўзбекистон Халқ демократик партияси (1991 йил), Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (1995 йил), Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (1995 йил), Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (2003 йил), Ўзбекистон экологик партияси (2019 йил) фаолият юритмоқда. Ҳар бир сиёсий партия жамиятнинг маълум бир табақаси манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда.  Ҳокимият учун кураш, сайловолди дастурини бажариш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини ишлаб чиқишда бевосита ёки билвосита иштирок этиш сиёсий партияларнинг асосий сиёсий вазифаларидан саналади.

Ҳар бир сиёсий партия электорат ишончи ва ҳурмати учун курашишга, сайловчилар хоҳиш-иродасини ифодаловчи дастурий мақсадларни илгари суришга, парламентда кўпчилик ўринни эгаллашга, жамиятнинг юксалиши ва янгиланиши йўлида янги таклиф ва ечимларни тақдим этишга интилади.

Сиёсий партияларнинг янада фаоллашуви учун авваламбор, улар халқ ишончини қозонишлари, ўзлари ҳақида ижобий, ижтимоий фикрни шакллантиришлари зарур. Партия электоратсиз, электорат ортида турувчи халқнинг кўмагисиз фақат ўз аъзоларига суянган ҳолда ҳеч нима қила олмайди.

Республикамизда фаолият олиб бораётган сиёсий партияларнинг электорати қуйидагича:

* Ўзбекистон Халқ демократик партияси электорати – давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари (пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори турмуш кечириши учун етарли бўлмаган пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган ота-оналар, кўп болали аёллар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари, меҳнат билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, ишга жойлашишда қийинчиликка дуч келаётган инсонлар, жумладан, меҳнат бозорига энди киритиб келаётган таълим муассасалари битирувчилари, доимий иш жойи ва барқарор даромадга эга бўлмаган кишилар, ички ва ташқи меҳнат мигрантлари);

* Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси электорати – малакали мутахассислар, бюджет соҳалари ходимлари, педагоглар, шифокорлар, инженер-техник ва илм-фан вакиллари, хизмат кўрсатиш соҳаси меҳнаткашлари;

* Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси электорати – зиёлилар, шу жумладан, илм-фан ва таълим, маданият, санъат ва ахборот соҳаси ходимлари, келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшлар, шунингдек, олимлар, тарбиячи ва ўқитувчилар, ижодкор ва санъаткорлар, спортчилар, туризм, ҳунармандчилик ва халқ табобати соҳаси вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, шунингдек, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”, деган устувор ғояни қўллаб-қувватловчи ватанпарвар ва бунёдкор халқимиз вакиллари;

* Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси электорати – мулкдорлар қатлами, кичик бизнес вакиллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассислар ҳамда ўз тадбиркорлиги ва ташаббускорлигини ривожлантириш эвазига халқ фаровонлигига эришишга ҳаракат қилаётган ижодкор, олимлар;

* Ўзбекистон экологик партияси электорати – экологлар, биологлар, химиклар, геологлар, ирригаторлар, аграр соҳа вакиллари, тиббиёт ходимлари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга, экологик барқарорликни таъминлашга бефарқ бўлмаган барча фуқаролар.

Сайловда сиёсий партияларнинг ўз сайловолди платформалари асосида иштирок этиши мамлакат тараққиётининг бош мезони саналади. Партия сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувлар давомида аҳолини ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганиш ва уларнинг ижроси бўйича ҳисоботлар тақдим этиб бориш унинг халқ орасидаги нуфузини янада оширади.

Партияларнинг ўз функцияларини амалиётда бажаришларининг асосий усули, бу – сайловлар кампанияси даврида партиялар давлатнинг қонун чиқарувчи органларига сайланишлари учун ўз номзодларини кўрсатишларидир. Бу номзодларнинг сайланишларига эришиш учун партия фаоллари аҳолининг кўпчилик қисмини ўз томонига оғдириши, сайловчилар ўртасида ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориши лозим. Айниқса, бу даврда жамоатчилик фикрига таъсир қила олиш қобилиятига эга бўлиш партиянинг энг асосий мақсадидир. Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан бошланадиган сайловолди ташвиқоти  сиёсий партиялар томонидан асосан анъанавий тарғибот воситалари – телевидениедаги ахборот дастурлари, сиёсий партиянинг матбуот нашрлари орқали олиб  борилган бўлса, бу йилги сайловолди тарғиботида омма олдида очиқ мунозаралар, дебатлар, матбуот конференциялари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш, интернет (асосан ижтимоий тармоқлар) орқали амалга оширилмоқда.

Юқоридаги фикрлардан ҳам кўриниб турибдики, сиёсий партиялар ўзининг келажак сиёсати, дастури, мафкураси йўналишларини халқда қизиқиш уйғотадиган шаклларда халқ руҳиятига сингдира билиши – партиянинг сайловларда ғалабага эришишининг кафолатларидан биридир.

Бу йилги сайловларда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутутлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартибининг бекор қилинганлиги жамиятда сиёсий партияларнинг ролини янада оширади. Зеро, Президент Ш.Мирзиёев тўғри таъкидлаганидек, “ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади” .

Эркин ва адолатли сайловлар мамлакатни демократлаштириш ва ривожлантиришнинг муҳим шартидир. Фуқаролик жамиятини жамоат ташкилотлари, хусусан, сиёсий партияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Демократик давлат эса партияларнинг сайловдаги кураши орқали барпо этилади. Аҳолининг аксарияти манфаатларини кўзлайдиган ва ушбу манфаатларнинг амалга ошиши учун тўғри йўлни кўрсата оладиган сиёсий кучгина давлат тепасига келганида демократик давлат қарор топади.

Шундай қилиб, сиёсий партиялар аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва фаоллигини ошириш, уларнинг давлат сиёсатини ташкил этиш ва бошқаришдаги иштирокини таъминлаш орқали давлат ва жамият ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди, аҳолининг жамоатчилик фикрини шакллантиришда, фуқароларнинг сиёсий ҳаётда фаол иштирокини таъминлашда муҳим ўринга эга.

 

Нодира Расулова Сардаровна,

тарих фанлари номзоди, доцент


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер Москвада

Европа Иттифоқи Шрёдернинг Россия билан музокарачи сифатидаги номзодини рад этган эди.

Россия ҳарбийлари ва тарғиботчилари украиналик ракета ишлаб чиқувчиларни нишонга олди

Ушбу компания раҳбариятининг баёнотларига кўра, улар ракеталар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Киев россияликларнинг бу баёнотига изоҳ бермади

Трамп Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий билан учрашмоқчи

Шунингдек, у Хоманаий музокараларда иштирок этаётганини ва унга "катта ҳурмат" билдирганини қўшимча қилди.

Россия ва Беларус спортчиларига нисбатан санкциялар бекор қилинди

Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати 22-30 июль кунлари Гонконгда бўлиб ўтади.

Элдор Шомуродов фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадими?

Манбага кўра, айни пайтда ҳужумчи Туркиядаги фаолиятидан мамнун, аммо молиявий томонлама яхшироқ таклиф бўлса, музокаралар ўтказишга тайёр.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Япония аҳолиси кескин қисқариб бормоқда

2025 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сўнгги беш йил ичида 3,09 миллион нафарга камайиб, 123,05 миллион кишини ташкил этган.

Ливан Исроил сиёсатига нисбатан кескин баёнот берди

Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.