Сирдарёлик ота фарзандлари учун 117 млн. сўм алимент тўлади

Сирдарёлик ота фарзандлари учун 117 млн. сўм алимент тўлади

Фуқаролик ишлари буйича Гулистон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор О.Тилеулиевдан ундирувчи К.Мусаеванинг фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди. 
Ота хорижга бормоқчи. Бироқ, унга нисбатан мамлакатдан четга чиқиш бўйича алиментдан қарздорлиги учун чеклов қўйилган. 
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган 117.876.000  сўм алимент пуллари тўлиқ тўлаб берилди. Отага қўйилган чеклов бекор қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!