Тошқин юз берган ҳудудларни тиклаш учун 11 минг нафардан ортиқ қурувчи ва ҳашарчилар кўмакка келган. Ушбу қурувчи ва ҳашарчилар жойлашган 17та объектда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга 120 нафар Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари жалб қилинган.
Бу ҳақда Миллий гвардия тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи Тўлқин Қодиров 22 май кунги брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сув тошқини оқибатларини бартараф этиш тадбирларига Миллий гвардиянинг 2500дан ортиқ шахсий таркиби, 140га яқин махсус техника ва транспортлари сафарбар этилган.
Шунингдек, 3000дан ортиқ хонадонлардан фуқаролар юклари кўчирилган, қурилиш чиқиндилари олиб чиқилган.
Сардоба туманининг “Дўстлик” маҳалласидаги 715 та хонадонда кўчириш ва тозалаш ишлари якунланди. Ушбу маҳалладан 762 та ҳужжат топилиб, эгаларига топширилди.
Тошқин оқибатида 76та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келди.
Талафот кўрган аҳоли орасида 5 мингдан ортиқ профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жабрланувчиларга давлат томонидан янги уйлар қуриб берилиши юзасидан тушунтириш берилган.
Эслатиб ўтамиз, техноген офат оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2 570 та уй-ҳовли ва 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган эди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Россия томонидан мамлакат банк тизими орқали йирик миқдорда пул ювилганини маълум қилди. Унинг айтишича, «қўшни давлат»дан бир банк орқали 7 трлн тенгедан ортиқ — тахминан $14 млрд маблағ ўтказилган.
Бу хабар Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков орқали расман эълон қилинди. Унинг айтишича, “музокараларни бошқа жойда ўтказиш ҳақида гапириш мақсадсиз”.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.