Синтезаторда куй чалишни ўрганиб олган тўтиқуш интернет фойдаланувчиларини ҳайрон қолдирди (видео)

Синтезаторда куй чалишни ўрганиб олган тўтиқуш интернет фойдаланувчиларини ҳайрон қолдирди (видео)

Видео бошида Женни лақабли тўтиқуш композиция номини айтади ҳамда бунинг учун эгаси томонидан мукофотланади.

Шундан сўнг у куйни чала бошлайди. Тўтиқуш қизил тусда товланаётган керакли клавишларни тумшуғи билан босади.

Женни машҳур куйни хатосиз ва узлуксиз ижро этади. Буни айрим ҳолларда тажрибали пианиночилар ҳам қила олмайди.

Видео сўнггида тўтиқуш эгаси уни мақтаб жуда яхши чалганини айтади. Қушнинг қобилиятини интернет фойдаланувчилари ҳам юқори баҳолаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!