Швейцария соатлари экспорти Хитойдаги талабнинг пасайиши туфайли пасайди

Швейцария соатлари экспорти Хитойдаги талабнинг пасайиши туфайли пасайди

Швейцария соатлари экспорти бир қанча мамлакатларда, жумладан, Хитойда талабнинг камайиши туфайли камайди.

Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Швейцария соат саноати федерацияси маълумотларига кўра, экспорт 2024 йил март ойида ўтган йилга нисбатан қиймат жиҳатидан 16 фоизга камайди.

Хитойга етказиб бериш 42 фоизга камайди.

Қайд этилишича, Хитой Швейтсария соатлари учун иккинчи йирик бозор ҳисобланади.

Мақолада Гонконг алоҳида сектор сифатида ҳам таъкидланган. У ерда соатлар етказиб бериш 44 фоизга камайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!