“Шум бола” янги форматда чоп этилди

A A A
“Шум бола” янги форматда чоп этилди

Ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, Ўзбекистон халқ шоири, академик Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан адибнинг уй-музейида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижод уйи томонидан янги форматда нашр этилган “Шум бола” қиссасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

– Ушбу асар халқимизнинг юрак-юрагидан жой олгани бежизга эмас, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид. – Ёзувчи ўзи яшаган даврнинг қиёфасини, маҳаллалардаги ҳаёт тарзини, ишсизлик, қашшоқлар ва бойлар ҳаётини турфа ҳангомалар билан тасвирлаб берган. Бундан ташқари қиссада ХХ асрдаги халқимизнинг турмуш тарзи ва қора урушнинг инсонлар ҳаётига таъсири очиб берилган. Уни ўқиш давомида Сиз ҳам ёзувчи билан бирга Тошкент маҳаллалари бўйлаб сафарга чиқасиз.

Тақдимотда сўзга чиққанлар асар қаҳрамонининг саёҳатида ҳар бир китобхон ўзини беихтиёр унга ҳамроҳ сифатида кўриши мумкинлигини айтиб ўтишди. Асарнинг ютуғи ва табиийлиги ҳам айнан шунда. Шу сабабли ҳам китоб асрдан-асрга ўз ўқувчилари билан бирга ўтиб келмоқда.

– “Шум бола” қиссаси BBCнинг “Барча даврларнинг 100 та энг буюк болалар китоблари” рўйхатига киритилганлиги ҳам асарнинг қанчалик маҳорат билан ёзилганлигидан дарак беради, – дейди Ғафур Ғуломнинг қизи Олмос Аҳмедова. – Ушбу асарни Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижод уйи янги форматда нашр қилгани мени жуда қувонтирди. Қаранг, бир қиссанинг ўзи турли рангдаги муқоваларда – қизил, сариқ, яшил рангдаги муқоваларда чоп этилган. Бу ранг-баранглик китобхон болаларда бошқача қизиқиш уйғотса, ажаб эмас.

Адабиётшунос Адҳамбек Алимқуловнинг таъкидлашича, Ғафур Ғулом ўсмирлик йилларида қилмаган иши қолмаган. Охири босмахонага ҳарф терувчи-наборшик бўлиб ишга киради. Музейда шоир ишлаган босмахонанинг фотосурати осилган. Ўшанда устози Абдураҳмон Соҳибоевнинг маслаҳати билан 8 ойлик ўқитувчилар тайёрлаш курсида ўқийди. Битиргач, 1919 йил 3 мартда Бодак маҳалласидаги “Чўлпон” номли мактабга ўқитувчи этиб тайинланади. 1924 йили “Ҳаёт” мактабига, кейинчалик, “Умид” мусиқа билим юртида ишлайди. 1926 йили 3-боқимсиз болалар уйига мудир этиб тайинланади. Айни пайтда 7 йиллик “Урфон” мактабида ҳам мудирлик вазифасини бажаради. Музейда Ғафур Ғуломнинг ўқитувчилик фаолияти ҳақидаги сурат ва ҳужжатлар бор.

– Ғафур Ғулом ижодини “Шум бола” асарисиз тасаввур қилиб бўлмайди, – дейди Ғафур Ғулом нимидаги нашриёт матбаа ижод уйи бош муҳаррири Ҳабиб Абдиназар. – Қисса XX асрнинг 30-йилларда араб имлосида ёзила бошланган. Дастлаб “Довдираш” номи билан 1936 йили нашр этилган. Кейинчалик ёзувчи уни “Шум бола” деб атаган. Ғафур Ғулом бу қиссани то 60-йилларгача қайта ишлаган ва асар ҳозирги биз ўқийдиган ҳолга келтирилган. Музейдаги витринада сиз ушбу қиссасининг турли йилларда ва турли тилларда чоп этилган нусхаларини кўрасиз. У рус, тожик, қозоқ, араб, урду, латиш, венгер, румин, грек ва бошқа ҳорижий тилларга таржима қилинган.

Адиблар, журналистлар уй-музейини томоша қилар экан, академик адибимизнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ кўплаб маълумотлардан бохабар бўлди. Шоирнинг қизи, музей директори Олмос Аҳмедова ҳар бир сурат ва экспонат замиридаги қизиқарли ҳаётий ҳикояларни сўзлаб берди. Суҳбатда Ғафур Ғуломнинг 11 нафар фарзанди бўлгани, шоирнинг болажонлиги билан боғлиқ воқеалар ҳам ёдга олинди.

Тақдимот сўнггида “Шум бола”нинг янги форматдаги нашри иштирокчиларга тақдим этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилади?

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган ўйин Zo'r TV телеканали орқали жонли трансляция қилинади.

Эрон АҚШнинг USS Tripoli ҳужум кемасига ҳужум қилдими?

Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлигининг ижтимоий тармоқ саҳифаси эълон қилинган баёнотида айтилган.

Мужтабо Хоминаий ҳушсиз ҳолатда ва Эронни бошқара олмайди

Нашрнинг ёзишича, бу АҚШ ва Исроил ҳарбий операцияси бошлангандан бери Хоминаийнинг қаерда эканлиги ҳақидаги биринчи очиқланган маълумотдир.

Эрон ракеталарининг Исроилга зарба бериш самарадорлиги кескин ошди

JP Morgan ва Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, бу 3 фоиздан 27 фоизгача кўтарилган.

Йенс Столтенбергни "сотқинликда" айблашди

Китоб тахминан ярим йил аввал нашр этилган бўлса-да, Ойдсалунинг танқидий чиқиши айнан ҳозир пайдо бўлгани эътиборни тортди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.