Шуҳрат Ғаниев, “блокнотчилар” ва photoshop (фото)

Шуҳрат Ғаниев, “блокнотчилар” ва photoshop (фото)

Куни кеча Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг томорқада кетмон ушлаб ер чопаётганлиги тасвирланган фотосурат ҳамда шу бўйича материаллар барча ОАВларда эълон қилинди. Шу жумладан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида ҳам.

Аммо ақлга сиғмайдиган қандайдир сабаблар туфайли ушбу материални тайёрлаган ходимлар Шуҳрат Ғаниев иштирокидаги суратни фотошоп орқали монтаж қилиб, орқада блокнот ушлаб турган инсонларни кадрдан олиб ташлаган ва шу ҳолида эълон қилган.

Бу жуда ва жуда кулгили иш, албатта.

Ҳозирда ЎзА сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда сохталаштирилган сурат оригинал расмга алмаштириб қўйилди. Бу ишни қилган ходимларнинг хатти-ҳаракатлари эса эртага тегишли тартибда муҳокама қилиниб, уларга интизомий чора кўриш масаласи кўриб чиқилади.

👉 @xushnudbek 👈

Шуҳрат Ғаниев, “блокнотчилар” ва photoshop (фото)Шуҳрат Ғаниев, “блокнотчилар” ва photoshop (фото)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!