Шомуродовнинг тақдири ҳал бўлди

Шомуродовнинг тақдири ҳал бўлди

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг тақдири ниҳоят ҳал бўлди. Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини "Болонья"да давом эттирадиган бўлди.

Болоньяликлар Элдорни бир йилга ижарага олишади. Шунингдек, ушбу жамоа келаси йилнинг ёзида Шомуродовнинг трансферини сотиб олиш мажбуриятини маълум шарт асосида ўз зиммасига олади. Бу шарт форварднинг ўйинлари ва голлари сонига боғлиқ бўлади.

Трансфер суммаси эса 9 миллион еврога тенг бўлади. "Рома" трансфер суммаси 11 миллион бўлишини истаганди, аммо жамоа нархни туширишга мажбур бўлди.

Шу тариқа, "Болонья" Шомуродов учун курашда "Торино" ва "Сассуоло"дан устун келди. Шартнома имзолаш жараёни душанба кунига белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!