Шимолий Корея сўнгги 33 йилдаги энг даҳшатли очарчиликка дучор бўлмоқда

Шимолий Корея сўнгги 33 йилдаги энг даҳшатли очарчиликка дучор бўлмоқда

Шимолий Корея сўнгги 33 йилдаги энг даҳшатли очарчиликка дучор бўлмоқда.

Аҳоли озиқ-овқат муаммоси, коронавирус таъсири ва озиқ-овқат нархининг ошиши туфайли қийналмоқда. Мамлакатда ғалла заҳиралари шунчалик камайганки, улар ҳатто инсоннинг минимал эҳтиёжларини қондириш учун ҳам етарли эмас.

Буларнинг барчаси «Қаттиқ юриш» даври деб аталган 90 йиллардаги инқирозга ўхшайди. Ўшанда, турли манбаларга кўра, ўн мингдан уч миллионгача корейслар очликдан ўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!