ШҲТ ҳукумат раҳбарлари учрашувида 14 та турли ҳужжатлар имзоланди

ШҲТ ҳукумат раҳбарлари учрашувида 14 та турли ҳужжатлар имзоланди

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви якунига кўра қатор халқаро ҳужжатлар имзоланди.

Делегация раҳбарлари Кенгаш йиғилиши якунларига кўра ШҲТ аъзо давлатларининг 2035 йилгача даврга мўлжалланган кўп томонлама савдо-иқтисодий дастури янги таҳрири, ШҲТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича дастурини амалга ошириш режаси ва темир йўл маъмуриятларининг ўзаро ҳамкорлик концепциясини имзолашди. Жами 14 та турли ҳужжатларга имзо чекилди.

Ўзбекистон республикаси бош вазири Абдулла Арипов барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди ва тадбирни якунлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!