Европа комиссияси Шенген визаси учун стандарт тўловни 12 фоизга оширишни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия туроператорлари уюшмаси (АТОР) хабар берди.
Комиссия таклифига кўра, катталар учун виза нархи ҳозирги 80 евродан 90 еврога, болалар учун эса 40 эвродан 45 еврогача оширилади. Бу жорий этилиши режалаштирилган виза тўлови оширилишини билдиради. Бундан ташқари, виза режимининг бузилиши ёки ноқонуний миграция сабабли Европадан қайтган фуқароларини реадмиссия (қайтариб олиш) қилиш бўйича Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилмайдиган давлатлар учун тўловларни ошириш таклиф қилинмоқда.
Агар давлат реадмиссия бўйича етарлича ҳамкорлик қилмаса, унинг фуқаролари учун Шенген визаси нархи 120 евро (катталар учун) ва 160 евродан (болалар учун) мос равишда 135 эвро ва 180 еврогача кўтарилади.
Бундан ташқари, агар визанинг базавий қиймати 90 еврогача ошса, хизмат ҳақи ҳам 40 дан 45 еврога ошади.
Бироқ, Шенген визаси муддатини узайтириш нархи ўзгаришсиз қолади ва одатдагидай 30 еврони ташкил қилади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон мулоқоти чоғида Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётини қоралади, деди президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.