Шавкат Мирзиёев: «Туркияни ишончли ва муҳим шерик сифатида алоҳида эътироф этаман»

A A A
Шавкат Мирзиёев: «Туркияни ишончли ва муҳим шерик сифатида алоҳида эътироф этаман»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги олий даражали делегациянинг Анқарага ташрифи илк куни якунида икки давлат раҳбарлари иштирокида брифинг ташкил этилди.

«Аввало, Ўзбекистон Республикаси делегациясига қардош Туркия заминида кўрсатилаётган ҳурмат ва эҳтиром, самимий меҳмондўстлик учун Туркия президенти, қадрдон дўстим Ражаб Тоййиб Эрдўған жаноби олийларига ҳамда биродар турк халқига чин қалбимдан ташаккур изҳор этаман», деди Мирзиёев сўзи аввалида.

Давлат раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатларида тарихий ва ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини таъкидлади.

«Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши дўстона алоқаларимиз тарихида янги саҳифа очади», деди Ўзбекистон президенти.

Шавкат Мирзиёев қардош халқ расмийлари билан бўлиб ўтган музокаралар «жуда батафсил, очиқ, самимий ва ишонч руҳида» ўтганини қайд этди.

«Ўртамизда жуда сермазмун суҳбат бўлди. Ўзбек-турк муносабатларининг ҳолатига баҳо бердик. Ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларини ривожлантиришга қаратилган вазифаларни белгилаб олдик», деди президент.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар аксарият долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек БМТ, ИҲТ ва Туркий тилли давлатлар кенгаши доирасидаги ёндашувлар ҳам муштарак эканини кўрсатган.

Шунингдек, муҳокамаларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш устувор вазифа экани яна бир бор таъкидланган. Охирги йилларда ўзаро савдо ҳажми 2 баробарга ошгани, мингга яқин қўшма ширкатлар ташкил этилгани мамнуният билан қайд этилган.

«Товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун барча имконият ва салоҳият мавжудлигини эътироф этдик ва ҳамма соҳалар бўйича батафсил келишиб олдик. Ўйлайманки, бу беш миллиард ҳам ҳали биз учун чегара эмас. Нимага десангиз, ниятларимиз жуда катта», дея урғу берди Ўзбекистон президенти.

Мирзиёевнинг айтишича, бугунги йиғилиш ҳали ишга солинмаган катта резерв имкониятлар борлигини кўрсатган.

«Туркиянинг етакчи компаниялари билан қўшимча 1 миллиард доллардан ортиқ лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Бу жараёнларни ҳам икки томонлама қўллаб-қувватлашга келишиб олдик», деди давлат раҳбари.

Музокараларда замонавий таҳдидларга қарши курашишдаги ҳамкорликни кучайтириш кераклиги ҳам таъкидланган.

«Биз Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш ҳақида ҳар томонлама фикрлашиб олдик. Бу давлатда муҳим инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш мамлакатларимизнинг умумий манфаатларига тўла мос келади», деб қайд этди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон етакчисига кўра, музокараларда ижтимоий-маданий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги ҳақида ҳам сўз борган.

«Эртага очиладиган Туркия президент девонининг Халқ кутубхонаси ва Ўзбекистондаги кутубхона-ахборот марказлари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш долзарб аҳамиятга эга», деди у.

Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилиши якунлари бўйича қўшма баёнот имзоланди.

Мирзиёев Туркия Республикасини «халқаро майдонда обрў-эътибори ва нуфузи тобора ошиб бораётган мамлакат» деб таърифлаб, уни «ишончли ва муҳим шерик сифатида» алоҳида эътироф этди.

«Қардош халқларимиз тараққиётида, тинч ва фаровон ҳаёт қуриш йўлида анъанавий дўстлик, истиқболли ҳамкорлигимизни янги босқичга кўтариш учун барча имкониятларимизни сафарбар этишга тайёрмиз.

Айнан шу тамойиллар мулоқотимиз якунида имзоланган қўшма баёнот ва «йўл харитаси»да ўз ифодасини топди.

Мухтасар айтганда, азиз дўстим жаноб президент билан бўлган суҳбатларимиз тарихий аҳамиятга эга бўлди, десак ҳақиқатни айтган бўламиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Президент сўзи якунида Туркия президентини стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга таклиф этди.

Расмий тадбирлар якунлангач, Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига Ражаб Тоййиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина хоним томонидан қабул маросими ташкил этилди.

Тадбирда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин

Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Зеленский Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди

Украина лрезиденти Зеленский Владимир Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди.

Абдуқодир Ҳусанов "Олимпия шаҳарчаси"даги инфратузилма билан танишди

Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.

«Реал» Мбаппе билан хайрлашадими?

Матбуотда Мадриднинг «Реал» клубидаги ички муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳақида яна хабарлар пайдо бўлмоқда.

Роналду жамоасига яна бир мегаюлдуз келади

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этади. Бу ҳақда бир мунча вақт олдин расман эълон қилинган эди.

Можтаба Хоманаий Путинга мактуб йўллагани маълум бўлди

РФ раҳбари бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи билан учрашувда маълум қилди.

Хитой аҳолиси Франция даражасида қисқариши мумкин: Иқтисодиёт хавф остида

Хитойдаги депопуляция (аҳоли сонининг камайиши) кўлами 60 миллион кишига етиши мумкин.

Англия Кубоги финали: «Уэмбли»да «Манчестер Сити» ва «Челси» тўқнашуви

Англия Кубогининг 2025/26 йилги мавсуми финалида «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Хитой АҚШ санкцияларини бажаришдан бош тортди

Тегишли қарор Хитой Тижорат вазирлиги томонидан эълон қилинди.

Эрон АҚШ билан уруш "катта эҳтимол билан" қайта бошланишини маълум қилди

Ушбу огоҳлантириш Доналд Трампнинг Теҳрон томонидан воситачи Покистон орқали тақдим этилган янги тинчлик таклифидан қаноатланмагани ҳақидаги сўзларидан кейин пайдо бўлди

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Санъаткорлар ойига тахминан 45 минг сўм солиқ тўлаяпти – Солиқ қўмитаси

Ўзбекистонда концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи 1 100 нафар хонанда 2025 йил учун солиқ декларациясини тақдим этди. Расмий маълумотларга кўра, жами 599,7 млн сўм даромад солиғи ҳисобланган.

Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди

Австрияда болалар озуқасига каламуш заҳрини қўшиб қўйган шахс қўлга олинди

Тергов ҳаракатлари 38 кун давом этди ва унда Австрия, Чехия ҳамда Словакия ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этди.

Тошкент метросида йўловчи поезд йўлига тушиб кетди

Маълум қилинишича, ҳолат 2 май куни соат 21:35 атрофида “Ғафур Ғулом” бекатида содир бўлган.

Нидерландиянинг икки маликасига суиқасд уюштирилди

Маликалардан бири Амалия ўтган йилларда ҳам таҳдидлар олган эди.

Ливанда қурбонлар сони 2,6 мингдан ошди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, март ойи бошидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 2 659 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Тошкентда профилактика инспектори 10 минг доллар олган вақтида ушланди

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган

Бойсунда кучли сел келиши натижасида яна нефт аралаш суюқлик оқмоқда

Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Техасдаги авиаҳалокат оқибатида беш киши қурбон бўлди

​Cessna 421C русумли самолёт Остиндан тахминан 40 мил узоқликда жойлашган Уимберли шаҳрида, пайшанба куни соат 23:25 атрофида қулаган.

Малида заиф альянс: жиҳодчилар ва сепаратистлар ҳамкорлиги кучаймоқда, аммо бирлик барқарор эмас

Мали ҳозирги йилларда энг жиддий хавфсизлик инқирозларидан бирини бошдан кечирмоқда.

Трамп Италия ва Испаниядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш билан таҳдид қилди

Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.

Даҳшат: Сирдарёда иккинчи хотин бўлган аёл эрининг қонуний хотини ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирди

Гумонланувчи аёл қўлга олинган, тергов прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Тошкентда “Мусодара товарлар” канали маъмури ушланди

У ишонч қозониш учун расмий логотиплар ва сохта ҳужжатлардан ҳам фойдаланган.

Непалда жарликка қулаган жип ҳалокати қурбонлари сони 20 нафарга етди

Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.

Ғазода ўт очиш тўхтатилганидан бери болалар аҳволи қандай кечди ?

2025 йил 10 октябрдан кучга кирган ўт очишни тўхтатишдан сўнг:

Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти ҳамда Газиантеп Катта Шаҳар Ҳокими ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Деновдаги қотиллик юзасидан 4 киши қўлга олинди

Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.

2 вилоятда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмидаги ҳаво фильтри остига яшириб қўйилган 993 гр “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Исроил ҳужуми Ливанда бир оиланинг 5 аъзосини ҳалок қилди

Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси натижасида Ливанда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди.

Франция фуқароларини Малини зудлик билан тарк этишга чақирди

Расмий Париж баёнотида мамлакатдаги хавфсизлик вазияти “ўта беқарор” деб баҳоланган.