Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасига оид қарорни имзолади
Президент Шавкат Мирзиёев “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Сўнгги йилларда маданият ва санъат соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, маданият ва санъат муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, маданият ва санъат муассасалари биноларини қуриш ва таъмирлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, аҳолининг маданий эҳтиёжларини қондириш борасидаги ишлар талаб даражасида эмас.
Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш, ушбу соҳадаги муассасалар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техник аҳволини мустаҳкамлаш, аҳолига сифатли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ҳамда давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шаклларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер участкалари ажратиш;
мавжуд давлат маданият ва санъат муассасалари биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун бепул асосда ер участкаларини тақдим этиш;
концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш;
бўш турган давлат мулки объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда “ноль” харид қийматида сотиш;
давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) ижара ҳақининг “ноль” ставкасида мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга бериш;
хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник, молиявий ва методик таъминлаш;
оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш.
Белгилансинки, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
2. Давлат-хусусий шериклик шаклига қараб хусусий шерикка қуйидаги инвестиция мажбуриятлари юкланиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин:
маданий хизмат кўрсатишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига имтиёзлар бериш;
маданият ва санъат муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш борасидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятларни бажариш.
3. Белгилансинки, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича тузилади. Бунда ушбу қарорнинг 1-банди еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда танлов ўтказилмайди;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ёки “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тегишли равишда ўз тизимларида давлат томонидан хусусий шерик билан битим тузади ва битим шартларини хусусий шерик қандай бажараётгани бўйича мониторинг олиб боради.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасида очиладиган алоҳида ҳисобварақда (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб юритилади) жамлаш тўғрисидаги;
маданият ва санъат нодавлат муассасалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинган шундай муассасаларга давлат маданият ва санъат муассасасининг йиллик даромадлари ва харажатларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
5. Қуйидагилар махсус ҳисобварақни шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган эквиваленти 100,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитлар;
давлат маданият ва санъат муассасалари негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида тижорат банкларидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг 7 фоиздан ошган қисмини қоплаб бериш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Белгилаб қўйилсинки:
махсус ҳисобварақдаги маблағлар туман ва чекка қишлоқ жойлардаги театрлар, кинотеатрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданий объектлар негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга фоизсиз асосда имтиёзли кредит бериш учун тижорат банкларига тақдим этилади;
махсус ҳисобварақ маблағларидан имтиёзли кредитлар тижорат банклари томонидан маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 7 фоизли ставка бўйича ажратиб берилади.
7. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар амал қилишининг қуйидаги муддатлари белгилансин:
маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларнинг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер участкалари ажратиш битими – камида 30 йил;
мавжуд давлат маданият ва санъат муассасалари биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун бепул асосда ер участкаларини тақдим этиш битими – камида 30 йил;
бўш турган давлат мулки объектларини, жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат маданият ва санъат муассасаларининг биноларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда “ноль” харид қийматида сотиш битими – камида 30 йил;
давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) ижара ҳақининг “ноль” ставкасида мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга бериш битими – 30 йилгача;
концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш битими – 15 йилгача;
хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган маданият
ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник, молиявий ва методик таъминлаш битими – камида 10 йил;
оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш битими – камида 1 йил.
Олинган имтиёзли кредит асосида ёки давлат-хусусий шериклик шартларида тадбиркорлик субъектларига топширилган объектларда маданият ва санъат нодавлат муассасаси фаолияти ташкил этилган кундан бошлаб давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар амал қилишининг муддатлари мобайнида уни қайта ихтисослаштириш тақиқланади.
8. Давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасалари:
асосий фаолияти бўйича барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
ўзларининг эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган техник воситалар ва бошқа жиҳозлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган кундан бошлаб 3 йил муддатга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Белгилансинки, ушбу бандда кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзлари маданият ва санъат соҳасида кўрсатилаётган хизматлардан олинадиган соф тушум улуши умумий реализация ҳажмида ҳисобот (солиқ) даври якунларига кўра камида 80 фоизни ташкил этадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига нисбатан қўлланилади.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда бўш турган давлат мулки объектлари, шунингдек, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши лозим бўлган давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини хатловдан ўтказиб, уларнинг рўйхатини тузсин;
ҳар йили 1 февралга қадар давлат-хусусий шериклик шартларида маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ажратилиши мумкин бўлган ер участкаларини аниқлаб, уларнинг тасдиқланган рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлигига тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда қисқа муддатларда маданият ва санъат нодавлат муассасасини ташкил этиш учун ер участкаси ажратилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
маданият ва санъат нодавлат муассасаларини қуришда уларни маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобига лойиҳа харажатлари ҳамда барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида низомни тасдиқласин;
маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектлари рўйхатини тасдиқласин ва унинг ҳар йили янгилаб борилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
махсус ҳисобварақ маблағларидан фойдаланиш тартиби;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби.
12. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида:
3 штат бирлигидан иборат бўлган давлат-хусусий шериклик асосидаги маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси;
2 штат бирлигидан иборат бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари мониторинги бўлими;
3 штат бирлигидан иборат бўлган ЮНЕСКО билан ишлаш бошқармаси ташкил қилинсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминласин ҳамда бажарилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда маданият ва санъат соҳасига хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўрсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги давлат-хусусий шериклик битимини амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
15. Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши ҳамда хусусий шериклар томонидан ўз зиммаларига олинган мажбуриятларга риоя қилиниши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси мазкур қарорда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмлари ҳақида тадбиркорлик субъектлари орасида кенг қамровли тушунтириш ишларини амалга оширсин.
17. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамияти кенг ёритилишини ҳамда аҳолига етказилишини ташкил этсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–2778-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
19. Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М.Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
Manba: qalampir.com
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?
2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.
Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди
Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.
«Реал» ичидаги «сотқин» топилди
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади
“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)
Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.
Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди
Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.
Эрон расмийлари Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш учун юзлаб катерлардан иборат "чивинлар флоти"дан фойдаланмоқда
Нашрнинг ёзишича, бу "чивинлар флоти" Теҳроннинг энг фаол устки денгиз кучи ҳисобланади.
Германия аҳолиси Эрондаги уруш сабабли шахсий автомобиллардан воз кечмоқда
Verivox портали буюртмасига асосан ўтказилган сўровномада иштирок этганларнинг 48 фоизи шундай фикр билдирган.
Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди
Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.
Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди
Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.
Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Гвардиола голда Ҳусановни айблади
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.
Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Нетаньяхунинг махфий ташрифи
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху "Шер наъраси" операцияси вақтида Бирлашган Араб Амирликларига махфий ташриф буюрди.
«Барселона» раҳбари «Реал» президентига кескин жавоб қайтарди
«Барселона» президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Рафа Юсте Мадриднинг «Реал» клуби раҳбари Флорентино Переснинг шов-шувли баёнотларига нисбатан ўз муносабатини билдирди.
Европа Украина бўйича муҳим сигнал берди
Финляндиялик сиёсатчи ва “Озодлик альянси” аъзоси Армандо Мема Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг Украинага ташрифи Европа дипломатик ечим излаш ниятида эмаслигини кўрсатишини билдирди.
Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчиларини маълум қилди (топ-10)
Transfermarkt портали Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг трансфер қийматларини янгилади ва Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтингини тақдим этди.
«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди
78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.
Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди
Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди
35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.
“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди
Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди
Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.
Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди
Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.
Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди
Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.
Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди
Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.
Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар
Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.
Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian
Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.
ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди
Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.
Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди
Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.
Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.
Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди
7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган
Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди
Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.
Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди
Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди
Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.
Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
