Шаҳрихон тумани ҳокими сохта ҳужжатлар билан депутат бўлганми? Олий суд маълумот берди

Шаҳрихон тумани ҳокими сохта ҳужжатлар билан депутат бўлганми? Олий суд маълумот берди

Олий суд Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Nodirbek Xojimatov томонидан эълон қилинган билдириш юзасидан маълумот берди.

Аризачи Н. Раҳимов Нодирбек Шаҳрихон туман маъмурий судига шикоят ариза билан мурожаат қилиб жавобгар Шаҳрихон туман 26-“Сегаза” сайлов округи сайлов комиссиясига нисбатан, Шаҳрихон туман 26-“Сегаза” сайлов округи сайлов комиссиясининг сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги 2019 йил 22 декабрь кунги баённомасига сайловчиларнинг овозлар сонини нотўғри киритиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.

Мазкур иш Шаҳрихон туман маъмурий суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб, 2020 йил 24 январдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Н. Раҳимовнинг аризаси рад қилинган.

Шаҳрихон туман маъмурий судининг 2020 йил 24 январдаги хал қилув қароридан норози бўлиб, аризачи Н. Раҳимов ҳамда мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Шаҳрихон туман кенгаши раиси Қ. Саримсақов Андижон вилоят судининг кассация инстанциясига шикоят келтириб, шикоятида Шаҳрихон туман маъмурий судининг 2020 йил 24 январдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Андижон вилоят маъмурий суди кассация инстанцияси судининг 2020 йил 16 сентябрдаги қарори билан Шаҳрихон туман маъмурий судининг 2020 йил 24 январдаги хал қилув қарори бекор қилиниб, маъмурий ишни янгидан кўриш учун Марҳамат туман маъмурий судига юборилган.

Аризачи Н. Раҳимов ҳамда мустақил талаблар билан арз қилувчи учунчи шахс Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Шаҳрихон туман кенгаши раиси Қ. Саримсақов томонидан келтирилган кассация тартибидаги шикоятлари қисман қаноатлантирилган.

Марҳамат туман маъмурий судининг раиси А. Алижонов бетоблиги сабабли Марҳамат туман маъмурий судининг раиси вазифасини бажарувчи этиб Жалақудуқ туман маъмурий судининг раиси Б. Абдуназаров тайинланганлиги боис ушбу маъмурий иш Жалақудуқ туман маъмурий судининг иш юритувига қабул қилинган.

Аризачи Н. Раҳимовни жавобгар Шаҳрихон туман 26-“Сегаза” сайлов округи сайлов комиссиясига нисбатан Шаҳрихон туман 26-“Сегаза” сайлов округи сайлов комиссиясининг сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги 2019 йил 22 декабрь кунги баённомасига сайловчиларнинг овозлар сонини нотўғри киритиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси юзасидан суд мажлиси 2020 йил 5 октябрь кунига тайинланганлиги маълум қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!