Шафтоли ва ўрик баъзи инсонлар учун хавфли бўлиши мумкин

Шафтоли ва ўрик баъзи инсонлар учун хавфли бўлиши мумкин

Шафтоли ва ўрикларни диабет билан касалланган, шунингдек, ошқозон кислотаси юқори ҳамда ортиқча вазнли одамлар истеъмол қилмаслиги керак.

Бу ҳақда россиялик парҳезшунос Инна Кононенко маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бу мевалар вазнни оширмайди, аммо баъзи сурункали касалликларни кучайтириши мумкин.

Бундан ташқари, шафтоли ва ўрик аллергик таъсирга эгалиги боис уларни ёш болаларнинг рационига эҳтиёткорлик билан аста-секин киритиш тавсия этилади.

Ушбу меваларнинг фойдали хусусиятларига ҳам тўхталиб ўтган парҳезшуноснинг қайд этишича, улар саратон касаллигига қарши курашда ёрдам беради, қон босимини нормаллаштиради ва қон томирлари деворларини яхши ҳолатда сақлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!