Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ўзига хос қўшиқлари, услуби, айниқса, этно, жаз йўналишидаги тароналари билан кўп йиллардан бери мухлислари эътиборини қозониб келмоқда. Унинг қўшиқлари сокин, фалсафий, чуқур маънога эгалиги туфайли дилларга етиб боради. Бунга яна бир сабаб хонанда ўз қўшиқлари учун шеър танлашда жуда эътиборли. Яъни шеърият оламининг профессионал вакиллари билан ҳамкорлик қилади.
2018 йил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган хотира тадбирида Севара Назархон Каримовлар оиласининг энг севимли хонандаларидан бири экани ошкор қилинган эди.
Ислом Каримов Президентлик даврида гарчи кўплаб хонандалар давлат тадбирларининг финал қўшиқларини куйлаб келган. Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Озодбек Назарбеков шулар жумласидан. Бироқ, марҳум Ислом Каримов ва унинг рафиқаси Татьяна Каримова, қолаверса, қизлар Лола Каримова-Тилляева Севара Назархоннинг ижоди ихлосманди бўлишган.
Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг янги мусиқий альбоми тақдимоти олдидан ўтказилган матбуот анжуманида хонанданинг Каримовлар оиласи билан муносабати ҳақида сўрадик. У жавоб тариқасида ҳақиқатан ҳам бу оиланинг тадбирларида, маросимларида иштирок этгани ва ҳали ҳамон муносабатлари илиқлигини айтиб ўтди. Лекин бу муносабатлар қай ҳолатда бўлганлигини сир сақлашни истади.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2013 йилнинг декабригача, яъни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг ишлари билан боғлиқ муаммолар бошлангунга қадар Севара Назархон саҳнадан узоқлаштирилган эди. Унинг қўшиқлари радио ва телевидениеда берилишига норасмий тақиқ мавжуд бўлган. У сурункали тақиқдан кейин илк бор 2013 йил Халқлар дўстлиги санъат саройида ўтказилган Эътироф тақдирлаш маросимида чиқиш қилган. Манбалар унинг Гулнора Каримова билан бир вақтлар қалин бўлгани, кейинроқ муносабатларга дарз кетгани, шу боис тақиқлар остида қолганини айтади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.