Сервантес Навоийни ўқиганми?

A A A
Сервантес Навоийни ўқиганми?

Алишер Навоий асарлари асрлар давомида жаҳон адабиёти ихлосмандлари эътиборини тортган, турли тилларга таржима қилинган. Дунё адабиётининг бир қатор буюк намояндалари асаридаНавоийга ҳамоҳанг фикрлар, ҳикматлар, ўхшатишлар учрайди.

Албатта, ҳазрат Навоий ўзига қадар яшаб, ижод қилиб ўтган кўплаб буюкларнинг асарларидан баҳраманд бўлган, ўз навбатида, кейинги асрларда Шарқ ва Ғарбда яшаб ўтган кўплаб мутафаккирлар асарларида ҳам навоиёна мудриклик, донишмандликни кўрамиз.

Масалан буюк испан адиби Мигель Сервантеснинг (1547-1616)ўлмас “Дон Кихот” асарида шундай доно фикрни ўқиймиз: “ҳаёт худди шахмат тахтасига ўхшайди: ўйин тугаши билан шоҳ ҳам, пиёда ҳам битта қутига тушади”.

Нақадар пурҳикмат нақл. Бу фикрни Сервантес қаердан олган бўлиши мумкин? У Навоийни ўқиганмикин? Бунга аниқ жавоб бериш мушкул. Аммо, Навоий бу фикрни Сервантесдан аввалроқ айтгани ҳақиқат.

“Лисонут-тайр” достонида шахмат усталари ҳақида битта ривоят келтирилади. Унга кўра, ҳар икки шаҳматчи арсага сипоҳларни жойлаб чиқишади. Биламизки, шахматда ҳар бир сипоҳ ўз позициясига, ўз юриш услубига эга. Унда шоҳ ўз ўрнида, пиёдалар ўз ўрнида туради. Оддий пиёдадан то фразингача шоҳни ҳимоя қилиб, рақиб шоҳини мот қилиш учун куршади. Аммо, ўйин тугаши билан ҳар икки устод шахмат доналари битта халтага солишади. Энди арса устидаги тартиб, низом бузилади. Халтада шоҳ пиёданинг тагига тушиб қолади.

Чун харита ичра боғланди бари,

Шоҳ қуйидур ё пиёда юққори,

-дея хулоса ясайди ҳазрат Навоий.

Албатта, буюклар турли замон ва маконларда туриб, бир хил фикр юритиши, бирор масала бўйича умумий хулоса чиқариши ҳам мумкин. Аммо¸ бундай ҳодисабитта мутафаккир вабошқа буюк салафлар ижодида такрорланаверса-чи?

Француз уйғониш даврининг буюк вакили, файласуф Ларошфуконинг (1613-1680) ҳикматлари (уларни максимлар, деб ҳам аташади) икки ярим асрдан бери ўқувчиларни мушоҳадага ундаб келади.

Мана унинг бир мантиқий фикрига эътибор қиланг-а: “Ҳеч қачон ҳеч кимга сирингизни айтманг. Агар биров сирингизни фош қилса, ундан хафа бўлманг. Чунки ўзингиз асрай олмаган сирни бошқалар қандай сақласин?” Чиройли фикр, тўғрими? ЛекинЛарошфукога қадар бу “қанотли ибора” айтиб бўлинган эди.

Фош қилманг роз, чунким асраёлмай қилдингиз,

Ўзгалардин асрамоқ бори таманно қилмангиз.

Ҳа, топдингиз. Бу байтни улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий Ларошфукодан анча аввалроқ айтган.

Яна бир мисол. Буюк қирғиз адиби Чингиз Айтматов (1928-2008) яратган манқурт образи бугун ҳар бир адабиёт муҳиби учун таниш. “Асрга татигулик кун” романида келтирилган афсона қаҳрамони – Жўломоннинг тақдири ҳар бир ўқувчини даҳшатга солади. Ёвуз душман томонидан асир олинган йигитнинг сочлари қириб ташланади ва тақир бошига янги сўйилган туянинг териси қопланади. Шундан сўнг минг уқубатларга бардош берган асир ўз хотирасини йўқотади. У энди ўз хожасидан бошқа бировни танимайди. У бошидаги қалпоғини тортиб олмасликлари учун ҳатто ўз онасини ҳам қурбон қилишга тайёр...

Чингиз Айтматов ушбу асари орқали дунёнинг турли тилларига янги – манқурт атамасини олиб кирди. Бу сўз қайси тилдан олинган, қандай ясалгани ҳақида турли тахминлар бор. Бу ҳақда афсуски, ёзувчининг ўзи ҳам ҳеч нарса демаган.

Аммо, Айтматовга қадар манқурт афсонаси мавжуд бўлган. Эҳтимол хотирасидан жудо қилинган қуллар қадимдабошқача аталгандир. Аммо, шуниси аниқки, Навоий беш аср муқаддам “манқуртлик” ҳақида ўз шеърларидан бирида айтиб кетган эди.

Фалак бошингга қоплаб ит терисини,

Сен они жаҳлдин деб кишу синжоб,

Ажаб йўқ, одамийликни унутсанг,

Ўзунгни телба ит чармида асроб...

Эътибор қилсак, бу ерда ҳам бошига ит териси қопланган, лекин уни сувсар мўйнаси деб ўйлаётган кимсанингшу тариқа инсонийлик қиёфасини йўқотиши акс эттирилган.Адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул ёзганидек, “тўғри, Навоий манқурт сўзини ишлатмаган, лекин у хотирасиз ваҳший қулга кимлигини тушунтирган”.

Албатта, бу билан биз буюк ёзувчилар, мутафаккирларнинг ижодини камситиш ниятида эмасмиз. Фақат,буюк Навоийнингтафаккур қаноти, ҳаёл оти жаҳоннинг энг буюк адиблари забтэтган ҳақиқат манзилларига улардан аввалроқ етиб борганини яна бир бор эътироф этишдир.

Р.Жабборов тайёрлади

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Путин Зеленскийнинг шартини қабул қилди

Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

"Жаноб Президент, укангиз 40 миллион долларлик меҳмонхонамни тортиб олди"

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўл аҳолиси билан учрашувда кутилмаган эътирозга дуч келди.

Путин уруш бошланганидан бери илк бор Россияга қарши санкциялар киритган Ғарб давлатлари раҳбарлари билан бирга суратга тушди

Суратда Владимир Путин Си Жинпиннинг ўнг томонида, биринчи қаторда турибди.

Тошкентдаги Қорасув каналидан Нил тимсоҳи ушланди

Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Тошкент метрополитени юртдошларимизга мурожаат билан чиқди

Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.

Мадуро қамоқхонадан Россияга салом йўллади

Бу ҳақда RIA Novosti агентлиги хабар берди.

Жанубий Корея бўйлаб ҳаво қатнови тўхтатилади, Wi-Fi ўчирилади ва бутун мамлакат бўйлаб телефонлар ўчирилади

Бугун миллионлаб мактаб ўқувчилари университетга киришни белгилайдиган Сунын имтиҳонини топширишади.

"Европа вакиллари Москвага боришга тайёр, фақат..."

Елисей саройида Россиянинг мулоқотга расмий тус бериш таклифи ижобий баҳоланган.

Россия, Хитой ва АҚШ етакчиларининг уч томонлама учрашувидан асосий баёнотлари

Мулоқот 1,5 соат давом этди.

Флик "Барселона" раҳбариятидан иккита трансфер сўради

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансферлар ойнасида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришни муҳим вазифа деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистонда кучли ёмғир, қор ва совуқ кузатилиши кутилмоқда

Ўзгидромет 9–12 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво шароити кескин ўзгариши ҳақида шошилинч огоҳлантириш эълон қилди.

Ўзгидромет 14–15 ноябрь кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилган салқин ва ёғингарчили об-ҳаво ўрнини илиқ кунлар эгаллайди.

Исроилда парламент сайловлари якунланди: Нетаньяху учун кутилмаган натижа

Исроилда парламент сайловлари бўйича овозларни ҳисоблаш якунланди.

«Ан-Наср» уч нафар юлдузисиз Ўзбекистонга ташриф буюрди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасидаги навбатдаги учрашув олдидан Тошкентга етиб келди.

Актриса Барчин Ғофурова ва блогер "Кокош" қамалди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

Украина қурол ишлаб чиқаришни оширишда қийналмоқда

"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.

Ким Чен Ин Трамп билан музокараларни тиклашга уринишларини эътиборсиз қолдирмоқда

The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти

Путин шахсий тартибда Украина учун NATO низомининг 5-моддаси намунасидаги хавфсизлик кафолатларига рози бўлди

Манбанинг сўзларига кўра, Путин NATO қўшинлари Украинада жойлаштирилмаслиги шарти билан бундай кафолатларга тайёр

Эрон собиқ олий раҳбар оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ядро қуролини тақиқловчи фатвосини бекор қилиши мумкин

У ушбу фикрларни Эроннинг ядро дастури атрофидаги давом этаётган муҳокамалар фонида билдирди.

Литва Калининград вилояти чегарасидаги ҳодисага алоқадорлигини рад этди

Будриснинг қўшимча қилишича, Литва ҳеч қачон ўз ҳаво ҳудудидан Россия ҳудудидаги объектларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга рухсат бермаган

Банк ходими мижозларнинг 3,2 млрд сўмини қиморда ютқазди

Бундан ташқари, яна бир шахс танишидан олган 26 минг долларлик иккита «Дамас» автомобилини қиморда бой берган.

Татяна Ким Европа Иттифоқи санкцияларидан кейин Wildberries раҳбарлигидан кетди

Маълум қилинишича, Ким 18 ноябр куни бош директорлик лавозимидан кетган. Унинг ўрнига Алексей Куликов тайинланган.

АҚШда киберхавфсизлик билан боғлиқ узилишлардан сўнг Оқ уй раҳбарини алмаштирди

Бу ҳақда BBC’нинг америкалик ҳамкори CBS хабар берди.

Европа ҳуқуқ маркази Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеани «ҳарбий жиноятлар» учун ҳибсга олишга чақирди

Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.

Мексикада энг катта наркобаронлардан бири қўлга олинди

Бу ҳақда «El País» нашри хабар берди.

Ҳурмуз бўғозида 4 миллион баррел нефть ташиётган икки супертанкер портлади

Бу ҳақда Tasnim News нашри Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз кучлари матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Исроил Эронга қарши янги уруш бошлашга интилмоқда

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Қашқадарёда болалар жанжали сабаб қўшнисини пичоқлаб ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

Бу жиноятни содир этган эркакка 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Илон Маск республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган 500 миллион долларидан афсусда

Миллиардер Илон Маск АҚШдаги оралиқ сайловларда республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар сарфлаганидан афсусда эканини билдирди.

Париж мэри GTA VI ўйини сабаб ишга кеч қолди

У буни очиқ тан олмаган, аммо шаҳар раҳбари соат 9:00 га белгиланган эрталабки йиғилишга келмади ва ишга фақат тушлик пайти етиб келган.

Путин Россия Европага қарши урушга тайёрланаётгани ҳақидаги гапларни рад этди

Россия Европа билан урушга тайёрланаётгани йўқ, бироқ Европа Иттифоқининг бундай режалари ҳақида доимий равишда эшитиб турибди.

62,3 фоиз педагог касбий сертификатлаш синовларидан ўта олмагани маълум қилинди

2024–2026 йилларда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида 47 936 нафар педагог қатнашган, уларнинг 62,3 фоизи синовдан ўта олмаган.

Путин Қрим кўпригига қилинган ҳужумлардан кейин ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бўлмаслигини айтди

Унинг сўзларига кўра, Россия Хавфсизлик кенгаши билан айрим соҳаларда ўт очишни тўхтатиш имконияти муҳокама қилинган.

«Жорж Вашингтон» авианосеци Форс кўрфазини тарк этди — Bloomberg

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги АҚШнинг икки расмийсига таяниб хабар берди.

Си Цзиньпин ядровий қуролларни бутунлай йўқ қилишга чақирди

Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.

Трамп Эрон билан урушни тугатиш учун Россия ва Хитой ёрдами керак эмаслигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан урушни якунлаш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмаслигини билдирди.

Россиянинг 2 Ту-95 бомбардимончиси Тайвань ҲҲМ ҳудудига кирди

Тайвань Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россиянинг икки Ту-95 стратегик бомбардимончи самолёти оролнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими аниқлаш зонасига жануб томондан кирган.

Португалия Украинага F-16 қирувчи самолётларини беришдан бош тортди

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Паулу Ранжел Киевда украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан ўтказган матбуот анжуманида баёнот берди.

Турк қаҳвасини машҳур қилган сир нимада?

Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.

Тошкентда Россия фуқароси ўз жонига қасд қилди

У яшаш манзили хонадонининг 9-қаватидан ўзини ерга ташлаб юборган ва олган тан жароҳатлари натижасида шу жойнинг ўзида вафот этган.