- 2022 йил 3 август куни соат 15:30 ларда Сергели тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Т.Тожибоев томонидан Наврўз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилган вақтда, салонда бўлган йўловчи кўриниши ва турли хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида, йўловчи, 2003 йилда туғилган К.Н.нинг чўнтагидаги уяли телефоннинг ғилофи орқасидан 2 дона, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро К.Н. ва топилган модда Сергели тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 4 август куни соат 00:10 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган «А.Турбанов» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Икромов ва М.Пўлатовлар томонидан Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилган вақтда, салонда бўлган йўловчи кўринишидан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида, йўловчи, 1983 йилда туғилган Н.С.нинг чўнтагидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, йўловчи Н.С. ва топилган модда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Bild нашри Украина ва Германия ҳукумат манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Москвадаги музокаралар чоғида Россия президенти Владимир Путиннинг таклифини нотўғри англаган бўлиши мумкин.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.