Сергели тумани ҳокими Кувайт компанияси раҳбарига қандай инвестициявий лойиҳаларни таклиф қилди?

Сергели тумани ҳокими Кувайт компанияси раҳбарига қандай инвестициявий лойиҳаларни таклиф қилди?

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистонга бизнес-миссияси уюштирилган Кувайтнинг "Rawasi Kuwait Holding Co." инвестициявий компанияси директори Жасим ал-Ғоним Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Пойтахт тумани ҳокими Кувайт вакилига Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун яратилган ишбилармонлик муҳити, мамлакатимиздаги бозор тенденциялари ва таклиф этилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Хорижий инвесторга Тошкент шаҳрида фармацевтика бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва Сергели туманида "Sergeli Mall" савдо мажмуасини қуриш лойиҳасига инвестиция киритиш таклифи билдирилди.

Жасим ал-Ғоним қишлоқ хўжалиги, логистика ва инфратузилма соҳаларига инвестиция киритишга қизиқиш билдирди.

Музокаралар натижасида ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва унга инвестициялар киритиш бўйича таклифларни 13-14 май кунлари Ал-Кувайт шаҳрида ўтказиладиган "Ўзбекистон-Кувайт" бизнес-форуми доирасида батафсил муҳокама қилиш тўғрисида келишиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!