Сенат Раиси бошчилигидаги делегацияси Санкт-Петербургга боради

Сенат Раиси бошчилигидаги делегацияси Санкт-Петербургга боради

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) Кенгаши Раисининг таклифига биноан жорий йил 20-22 ноябрь кунлари Танзила Норбоева раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси расмий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Ташриф доирасида делегация МДҲ ПА Кенгашининг навбатдаги мажлисида ва МДҲ ПАнинг эллигинчи ялпи мажлисида иштирок этади.   

Шунингдек, ташриф доирасида “Қишлоқ ҳудудларни барқарор ривожлантириш” давра суҳбати мажлиси бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда қишлоқ ҳудудларни барқарор ривожлантириш, бу соҳада муваффақиятли стратегиялар ва дастурларни амалга ошириш юзасидан тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!