Саудия Арабистони хорижга Қуръони карим тарқатмоқда

Саудия Арабистони хорижга Қуръони карим тарқатмоқда

Саудия Арабистони Рамазон ойида хорижга Қуръони каримнинг бир миллион нусхасини тарқатмоқда. Бу ҳақда "Arabnews" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Рамазон ойида Қуръони каримнинг бир миллион нусхасини хорижга тарқатишни тасдиқлади.

Нусхаларда Қуръоннинг турли ўлчамдаги нусхалари ва муқаддас китобнинг 76 дан ортиқ тилга таржималари бўлади.

Мадинадаги подшоҳ Фаҳд Қуръон матбаа мажмуаси томонидан чоп этилган нусхалар 22 давлатдаги ислом марказларига совға қилинади.

Ислом ва Даъват ишлари вазири, шайх доктор Абдулатиф ибн Абдулазиз Ал-Шайхнинг қайд этишича, муқаддас китоб нусхалари Рамазонга ўз вақтида етиб бориши таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!