Саудия Арабистони Ўзбекистонга 25 тонна хурмо совға қилди

Саудия Арабистони Ўзбекистонга 25 тонна хурмо совға қилди

Саудия Арабистони подшоҳлиги томонидан Ўзбекистонга хурмо маҳсулотларининг навбатдаги партияси совға сифатида тақдим этилди. Бу ҳақда подшоҳликнинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси хабар берди.

«6 июн куни Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Юсуф ал–Утайбий подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази вакиллари билан ҳамкорликда Икки муқаддас масжид ходими Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг совғасини – 25 тонна хурмони Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, Ўзбекистон мусулмонлар идорасига, «Вақф» хайрия жамоат фондига ва дин ишлари бўйича қўмитага тақдим этди», дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!