Республика Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Сардоба фожиаси бўйича тергов давом этаётганини таъкидлади.
Унинг айтишича, ҳисоботларда акс эттирилган молиявий манбалар ҳақиқатда ишлатилганми ёки йўқ, бу саволга тезликда жалб этилган экспертлар гуруҳи жавоб излашяпти. Судга оид техникавий экспертиза тайинланган. Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Тергов ишлари уч ойдан ошмаган ҳолда амалга оширилиши лозим. Зарурат туғилганда 7 ойгача узайтирилади. 170 дан ошиқ шахслар сўроқ қилинди.
Айбдорлар аниқлангандан сўнг, тегишли тартибда уларга айб эълон қилинади ва жиноят иши судга кўриб чиқиш учун юборилади. Одил судловни фақат судлар амалга оширади. Бу қонун билан белгилаб берилган. Айбдор шахсларнинг ҳар бирига ҳуқуқий баҳо берилади.
Одамлар бирпасда ўзлари айбдорларни топиб, ижтимоий тармоқларда ҳукм ўқиб юборишади. Ҳар бир фуқаронинг айбсизлик презумпциясига кўра, ҳуқуқи кафолатланган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.