Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омборида 1 май куни юз берган авария сабабларини ўрганиш учун халқаро экспертлар гуруҳи чақирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 15 май, жума куни Сирдарё вилоятига сафари давомида маълум қилди.
«Талафот ҳеч кимни аямайди. Бу ерга ҳозир Франция, Туркия, Россия, Осиё мамлакатларидан дунёнинг энг зўр экспертлари келади. Улар шу фалокатнинг олдини олиш мумкинмиди, сабаби нима, деган масалалар бўйича холисона баҳо беради.
Иккинчидан, келажакда бу сув омборидан қандай фойдаланамиз, бу бало яна такрорланмаслиги учун қандай чоралар кўриш керак — буни сизлар билан маслаҳат қилиб, кейин тиклаймиз», — деди давлат раҳбари сардобаликлар билан мулоқот вақтида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 5 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев сув омбори масаласида халқаро экспертларни жалб этган ҳолда барча дамбалар чуқур экспертизадан ўтказилишини, шундан сўнг якуний хулоса чиқарилишини таъкидлаган эди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.