«Сампдория» Шомуродов учун курашга қўшилди

«Сампдория» Шомуродов учун курашга қўшилди

«Рома» клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида Рим клубини тарк этиши кутилмоқда.

Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, А Сериянинг яна бир клуби «Сампдория» Элдор Шомуродовни январда ўз сафига қўшиб олиш учун курашга қўшилган. Генуя клуби Рим жамоаси билан келишувга эришса, Элдор собиқ жамоаси «Женоа»нинг рақиби сафига бориб қўшилиши мумкин. Римликлар норвегиялик ҳужумчи Ола Сольбаккен билан шартнома имзолагач, Элдор билан хайрлашиши кутилмоқда.

Аввалроқ, италиялик инсайдер Никола Скира ўзбекистонлик ҳужумчи «Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг режаларидан ўрин олмагани, Шомуродовга А Сериянинг икки клуби «Монца» ва «Торино» қизиқаётгани ҳақида хабар берганди.

Маълумот учун, 27 ёшли форвард жорий мавсум А Серияда 6 ўйинда майдонга тушди. Европа лигасида эса 2 учрашувда битта голга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида «Торино» ва яна бир қатор клублар Шомуродовга қизиқиш билдирган, аммо Рим клуби ўз ҳужумчисини ижарага беришни истамай, 10 миллион евродан камига сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!