Самарқанддаги газ қуйиш шахобчасида автомобиль ёниб кетди

Самарқанддаги газ қуйиш шахобчасида автомобиль ёниб кетди

Бугун, 10 апрель куни соат 16:48 да Самарқанд вилояти ФВБга Ургут туманида жойлашган «Қорабулок» МФЙ ҳудудидаги газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетган. Зудлик билан воқеа жойига ФВВ вилоят бошқармасининг 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган.

Ёнғин соат 17:35 да ўчирилган. Ҳозирда жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!