Самарқандда ёш қизни Таиландга фоҳишалик мақсадида сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Самарқандда ёш қизни Таиландга фоҳишалик мақсадида сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ёш қизни Таиландга фоҳишалик мақсадида сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аниқ маълумотларга кўра, тадбир давомида Оқдарё тумани, Даҳбед шаҳарчасида яшовчи, 1963 йилда туғилган А.Ю. исмли аёл Қўшработ тумани "Мингтепа" маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган А.Ж.ни Таиландга юбориш ва ундан фоҳишаликда фойдаланишни мақсад қилади.  Бунинг учун А.А. исмли аёлдан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Ю.га нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!