Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни ҳожатхона таъмирлашга мажбур қилган Нарпай тумани ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.
Туман ХТБ мудири билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-банди (Тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари)га биноан 2020 йил 8 июндан бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туманда рўзадор ўқитувчилар ҳожатхона тозалашга жалб қилингани айтилиб, таъмир ишлари қандай кетаётганини аниқлаш мақсадида ҳоким ўринбосари Асқар Рустамов бошчилигида ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев, туман касаба уюшмаси раҳбари Муҳаммад Жумаевлардан иборат гуруҳ ҳар куни мактабларга бориб, ҳожатхона таъмирини кўздан кечираётгани маълум қилинганди. Шунингдек, 2020 йил 22 май куни тасвирга олинган видеода ушбу гуруҳ тумандаги 32-мактабга боргани, ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев таъмирдан кўнгли тўлмай, мактаб директорини турткилагани акс этганди.
Самарқанд вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси олиб борган ўрганиш давомида мудир Мирзоҳид Йўлдошев 32-мактаб директори Жўрақул Холмуродов ва 33-мактаб директори Зуҳра Даминовани таъмир якунига етмаса, ишдан бўшатиш билан қўрқитгани аниқланди.
Шунингдек, тумандаги 1, 10, 12 ва 22-мактаб директорлари Т.Саъдинов, Б.Отақулова, М.Очилова, Э.Болтаевлар ҳам мудирнинг ноқонуний талаби ҳақида маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга кўра, мудир 11 миллион 150 минг сўм миқдорида жаримага тортилганди.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.