Самарқандда ўқишга кириш 5 минг долларми?

Самарқандда ўқишга кириш 5 минг долларми?

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти бўлим бошлиғи фуқарони ўқишга киритишини айтиб, эвазига 5 минг доллар олаётганда қўлга олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 1 июль куни фуқаронинг аризасига биноан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти сиртқи бўлим бошлиғи Х.В. ариза муаллифидан унинг жиянини ўзи ишлайдиган ОТМга ўқишга киритиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!