Самарқандда Россияга кетган хотинини рашк қилган эркак фарзандларини бўғиб ўлдирди

Самарқандда Россияга кетган хотинини рашк қилган эркак фарзандларини бўғиб ўлдирди

Бугун, 17 май куни соат 03:00 ларда Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани яшовчи 39 ёшли эркак 2 фарзандини ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Манбага кўра, эркак Россияга ишлаш учун кетган турмуш ўртоғининг бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлганлиги ҳақида видео тасвирларини кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган.

Сўнг у турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида ухлаб ётган 2 нафар фарзанди — 8 ва 6 ёшли ўғилларини қасддан ўлдирган. Кейин ўзи туман ИИБга келиб, бу ҳақда маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи просессуал тартибида ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!