Самарқандда кучли ёғингарчилик туфайли уй девори қулаб тушди

Самарқандда кучли ёғингарчилик туфайли уй девори қулаб тушди

Самарқандда 23 апрель куни кечқурундан буён тинимсиз ёмғир ёғмоқда. Ёғингарчилик туфайли Самарқанд шаҳрининг Даҳбет кўчасидаги уйлардан бирининг деворининг бир қисми қулаб тушган.
Дарё нашрининг маълум қилишича, ушбу уйда цех ташкил этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, ёмғир туфайли Самарқанд шаҳрининг марказий кўчалари сув билан тўлиб тошди, Паяриққа сел келди, Иштихондаги намунали уйлар сув остида қолди.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!