Самарқандда фирибгар аёл жиноят устида қўлга олинди

Самарқандда фирибгар аёл жиноят устида қўлга олинди

2021 йил 14 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ га, Пастдарғом туманида яшовчи Т.М. ариза билан мурожаат қилиб, Пастдарғом туманда яшовчи Я.З. исмли аёл, уни танишлари орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига ва укаси 2004 йилда туғилган Т.О. ни Тошкент шаҳридаги “Темурбеклар” мактабига ўқишга киритиб бериш эвазига 2020 йил июль ойидан ноябрь ойига қадар 3000 АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, уларни ўқишга киргизмасдан, яна 400 АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилаётганлигини билдириб, Я.З. га қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2021 йил 14 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, Я.З. ариза муаллифидан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Олиб борилган тезкор ишлар давомида, гумондор Я.З. бир нечта фуқаролардан, жумладан, Б.Ф. дан 2020 йил декабрь ойида Миллий Гвардия институтига киритиб қўйиш эвазига 2500 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 400 АҚШ доллари олганлиги, фуқаро Т.Д. дан 2020 йил ноябрь ойида уни ўғлини Темурбеклар мактабига ўқишга киритиш эвазига 2000 АҚШ доллари олганлиги ва фуқаро Н.Р. дан 2020 йил август-сентябрь ойларида икки нафар фарзандини Темурбеклар мактабига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!