Самарқандда 6 ёшли қизалоқ 2 ойлик укаси ётган бешикни ёқиб юборди

Самарқандда 6 ёшли қизалоқ 2 ойлик укаси ётган бешикни ёқиб юборди

2018 йил 10 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 6 ёшли Д.Т. исмли қизалоқ оила аъзолари томонидан назоратсиз қолдирилиши натижасида гугурт ўйнаб хонадаги бешикни ёқиб юборган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Оқибатда қизалоқ ва унинг бешикда ётган икки ойлик укаси А.Т. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!