Самарқандда 24 ёшли ҳайдовчи Epicaни жарликка қулатди (видео)

Самарқандда 24 ёшли ҳайдовчи Epicaни жарликка қулатди (видео)

1 октябрь куни соат 00:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар Ибн Сино кўчасида Epica русумидаги автомобиль жарликка қулади. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ «Дарё»га маълум қилди.

 

Маълум бўлишича, 1995 йилда туғилган Д.Д. исмли ҳайдовчи бошқарувида бўлган автомобиль бошқарувни йўқотиши натижасида бетон тўсиққа бориб урилган ва оқибатда жарликка ағдарилиб кетган.

Натижада ҳайдовчи ва салон ичида бўлган, 1994 йилда туғилган А.Д. исмли йўловчи тан жароҳати олган. Жабрланувчилар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига даволанишга етказилган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!