Самарқандда 10 миллион сўм можароси: фуқаро самолётга чипта олди, аммо рейс бекор қилинди. Авиакасса эса пулни қайтариб беришдан бош тортган

Самарқандда 10 миллион сўм можароси: фуқаро самолётга чипта олди, аммо рейс бекор қилинди. Авиакасса эса пулни қайтариб беришдан бош тортган

Сўнгги вақтларда “урф”га кирган авиачипта муаммосига бугун яна тўхталамиз.

Тошкент вилояти, Зангиота тумани “Нарман” МФЙ яшовчи С.Қурбонов жорий йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига мурожаат қилган. У Самарқанд шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган “АTLАS АVIА TOUR” дан 10 миллион сўмга Навоий- Хабаровск йўналиши бўйича авиачипта харид қилган, аммо ушбу рейс бекор қилинган бўлса-да, авиакасса ходимлари истеъмолчига чипта пулини қайтариб беришдан бош тортган.

У шундан сўнг у Федерацияга муаммосини ҳал этишда ёрдам сўраб мурожаат этишга мажбур бўлган. Истеъмолчи С. Қурбоновнинг мурожаати Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ваколат доирасида ўрганилиб, чипта учун тўлаган 10 миллион сўм пули тезкорлик билан ундириб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!