Самарқанд ва Китобни боғловчи "переваль" вақтинча ёпилди

Самарқанд ва Китобни боғловчи "переваль" вақтинча ёпилди

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ёғаётган қор баъзи жойларда кўчкилар ва бошқа ноқулайликларга сабаб бўлаяпти.

2019 йилнинг 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайганлиги сабабли «Олмаота–Бишкек–Термиз» М39 халқаро автомагистралининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» (Китоб) довонидан ўтган қисмларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Шу боисдан, автомобиль йўлининг мазкур довондан ўтган қисмларида ҳаракат хавфсизлиги таъминлангунга қадар автотранспорт воситалари эгаларига А-378 «Самарқанд–Ғузор» автомобиль йўли орқали ҳаракатланиши тавсия қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!