Самарқанд ва Фарғонада газ портлашлари содир бўлди

Самарқанд ва Фарғонада газ портлашлари содир бўлди

8 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида ва Фарғона вилоятининг Риштон туманида содир бўлган газ чақнаши оқибатида 3 киши жароҳатланди, деб хабар қилади ИИВ матбуот хизмати.

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида “Мароканд” МФЙда яшовчи, нафақахўр Қ.С. уйида электр чироғини ёққан вақтида хонага ўрнатилган иситиш печи қувуридан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада Қ.С. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Фарғона вилоятининг Риштон туманида “Пандигон” МФЙда яшовчи Т.Н. уйи ётоқхонасида электр чироғи ўчиб ёниши натижасида хонада бўлган иситиш печидан сизиб чиқиб тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада Т.Н. ва бирга яшовчи 5 ойлик қизи Ш.С. турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!