"Сафар"и ўхшамаган Сафарга ҳукм ўқилди

"Сафар"и ўхшамаган Сафарга ҳукм ўқилди

Аксарият ўғрилар жиноятни ён-атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, яширин равишда содир этишади. Бизнинг назаримизда, улар шу орқали қилмишлари фош бўлмаслигини ўйлашса керак. Аммо қил­ни қирқ ёрувчи ҳуқуқ­ни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳар қандай вазиятда ҳам жиноятчиларни топиб, жазо муқаррарлигини таъминлаб келишади.

Гап шундаки, 20 ёшида 2 маротаба судланган Сафар Зафаров (исм шарифлар шартли) ҳам ошхонага ишга кирганига атиги 5 кун бўлиши билан хатарли сафарни кўзлаган. Яъни, у қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб, такроран, 2020 йил 25 декабрь куни соат 22:00 дан соат 22:30 га қадарли бўлган вақт оралиғида, ўзи ишлаб келаётган, Чуст шаҳрида жойлашган Ш.Кабиловга тегишли бўлган “Офтоб” номли ошхонанинг хисобхонасидаги хисоб-китоб дафтари орасидан бир кунлик савдодан тушган жами 2.100.000 сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ҳамда унга ишлатиб туриш учун берилган бозор нархи 150.000 сўм бўлган “NOVEY” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Судда жабрланувчи Ш.Кабиловнинг кўрсатма беришича, ошхонада ёлланма ишчи бўлиб ишга кирганига атиги 5 кун бўлган Сафарнинг дарров қинғир йўлдаги сафарга отланиб ғойиб бўлгани шу куниёқ уни сергак торттирган ва ҳисобхонага кирганида кеч бўлган. Дарҳол ИИБ га мурожаат қилиб, қонундаги жазо муқаррарлигини таъминлаб беришни сўраган.

Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи Сафар Зафаровни, гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, С.Зафаровни жиноят содир этганликдаги айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Иброҳим Жабборов,

Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!