Россиянинг Владивосток шаҳрида ҳарбий комиссарликка ўт қўйилди

Россиянинг Владивосток шаҳрида ҳарбий комиссарликка ўт қўйилди

Россиянинг Владивосток шаҳрида ҳарбий комиссарликка ўт қўйилди. Сафарбарликнинг биринчи ҳафтасида бундай ўт қўйишлар сони 10 дан ошди.

Астра хабарига кўра, 28 сентябрга ўтар кечаси номаълум шахслар Владивостокнинг Первомайский туманидаги ҳарбий хизматга чақирув комиссияси биносига деразани синдириб, "Молотов коктейли" улоқтирган.

Ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар ёнғин ўчирилди, жабрланганлар йўқ. Ҳозирча ўт қўйиш бўйича ҳеч ким ҳибсга олинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!