Россиянинг Приморе ўлкаси прокуратураси тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш бўйича айблов хулосасини тасдиқлади. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.
Икки нафар айбланувчи 2020 йилнинг январида жиноий гуруҳ тузган ва яна уч нафар ўзбекистонликни унга жалб этган. Улар Владивосток ва Уссурийскдаги интернет-кафеларга 8 маротаба босқинчилик ҳужумини амалга оширган. Етказилган умумий зарар 430 минг рублдан ошади (60,6 миллион сўм).
Ишлаб чиқилган схема ва роллар тақсимотига кўра, кечки ёки тунги вақтда жиноий гуруҳ аъзоларидан бири интернет-кафега ташриф буюрувчи сифатида кирган ва у ерда ҳеч ким қолмаган вақтгача ўтириб, бу ҳақда шерикларига хабар берган. Жиноий гуруҳ аъзолари бошларига ниқоб кийган ҳолда бостириб кирган ва администраторга таҳдид қилиб, пул маблағлари ҳамда қимматбаҳо буюмлари ўғирлаб кетган.
Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши Приморе ўлкаси судига юборилган. Олдинроқ жиноий гуруҳ аъзоларидан бири 9 йилдан озодликдан маҳрум этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январида ўзбекистонлик 4 нафар эркак Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида босқинчилик қилгани учун қўлга олинганди. Мазкур шахслар 2019 йилнинг 21 декабрь куни бир йўловчининг иккита телефони ва банк пластик картасини олиб қўйган. Босқинчилар 2020 йил 5 январь куни эса Санкт-Петербургдаги Ветеранлар кўчасида таксичининг машинасини эгаллаб олган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.