Россияда қонунни бузган фуқаро Бухорода қўлга олинди

Россияда қонунни бузган фуқаро Бухорода қўлга олинди

Бухорода қонунбузарликка йўл қўйган фуқаро Ҳ. Ш. Бухорода қўлга олинди.

“Aniq.uz” сайти манбасининг хабар беришича, Ҳ. Ш. ўзига тегишли бўлган Бухоро вилояти ИИБ ЙХХБ томонидан берилган  ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўяди. Шу сабабли у 2013 йил ноябрь ойида Россия Федерацияси Москва вилояти Каломба тумани 13-уйда, ушбу АВ № 178380 рақамли ҳайдовчилик гувоҳномасининг ксеронусхаси ва компьютер тўпланмасидан фойдаланган ҳолда 14.09.2018 йилдаги Бухоро вилоят ИИБ  ЭКБнинг № 1362 сонли эксперт хулосасига кўра, рангли томчи пурковчи принтер ёрдамида сохталаштириб тайёрлайди. У мазкур  гувоҳномадан 2013 йил тахминан ноябрь ойидан фойдаланиб келаётган эди. Аммо 2018 йил  9 сентябрь куни 80 Х 746 АА давлат рақам белгили “Нексия” русумли  автомашинани Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида бошқариб борганида ИИБ ЙХХБ ходимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли тўхтатилади. Текширилганида ЙХХБ ходимларига ўзи тайёрлаган сохта ҳайдовчилик  гувоҳномасини тақдим қилади. Яъни у муайян ҳуқуқ берадиган ҳужжатни калбакилаштириш ва ушбу ҳужжатни калбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш жиноятларини содир этган.

Судланувчи Ҳ. Ш. ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекситон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 3-кисмида кўрсатилган жиноятни содир қилган. 

Суд мажлисида Ҳ. Ш. айбига тўлиқ иқрор бўлди. У ЙХХБ ходимлари томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси сохта эканлиги аниқланганлигини, йўл ҳаракати коидаларини бузганлиги сабабли тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини, сохталаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномасидан ҳеч кимнинг хабари бўлмаганлигини айтиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди ва унга енгилроқ жазо тайинлашни сўради.

Суд судланувчи Ҳ. Ш.нинг айби, унинг ўз қилмишига тўлиқ иқрорлиги ва қонунда назарда тутилган бошқа омилларни ҳисобга олиб унга Жиноят Кодекси 228-моддасининг 3-қисми билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек, судланувчи зиммасига қуйидаги таъқиқ (чеклаш) лар юклатилди:

ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, кинотеатрлар, компьютер залларига бормаслик;

оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;

ҳар ойда бир маротаба Пешку тумани ички ишлар бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш, ИИБнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик;

транспорт  воситаларидан фойдаланмаслик;

алока воситаларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланмаслик;

алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик;

       — куннинг кеч соат 20-00 дан эрталаб соат 8-00 гача яшаш жойидан чиқиб кетмаслик.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!