Россияда охирги суткада қанча одам коронавирус юқтирди?

Россияда охирги суткада қанча одам коронавирус юқтирди?

Сўнгги 24 соат ичида Россияда коронавирус инфекциясининг 8572 та янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда инфекция тарқалишини назорат қилиш бўйича тезкор штаб хабар берди.

Янги инфекциялар мамлакатнинг 84 минтақасида аниқланди. Энг кўп касалланиш Москва (2332), Москва вилояти (773) ва Санкт-Петербургда (369) қайд этилган. 232 киши вафот этди, 8264 бемор даволанди. Пандемия бошланганидан бери Россияда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 387 мингдан ошди.

Аввалроқ, 29 май куни тиббиёт фанлари номзоди Андрей Кондрахин, чекловлар юмшатилгандан сўнг, коронавирус билан касалланиш хавфи йўқолмаганлиги ҳақида огоҳлантирган. Хусусан, кинотеатрлар очилгандан сўнг томошабинлар ичимлик ва попкорндан воз кечишлари керак, чунки барча жамоат жойларида ниқоб ва қўлқоп кийиш лозим. Фитнесс марказлари ҳақида гапирганда, Кондрахин ижтимоий масофани сақлашни, шунингдек, ходимларнинг фитнесс жиҳозларини дезинфекциялашни таъминлашни тавсия қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!